Милиция Давлат мулки раисининг собиқ ўринбосарини қўлга олди

638
Бакит Мураталиев Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

ИИМнинг тергов хизмати Давлат мулкини бошқарув бўйича фондининг (ДМБФ) раисининг собиқ ўринбосари Бакит Мураталиевни қўлга олди. У «Идеал Хаус» шаҳарчасидаги коттежларни «арзонлатилган» баҳода сотишда гумонланмоқда.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Мураталиев 12-апрелда тергов изоляторига киргизилган. Мураталиев «Идеал Хаус» элита уйлар шаҳарчасидаги 48 уйни «арзонлатилган» баҳода сотиш иши бўйича қўлга олинган. Бу уйлар давлатга тегишли.

Терговчилар уни «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Хусусийлаштириш, салиқ, божхона ва лицензия ишларини юзага оширишда хизмат вазифасидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий ишда гумонланмоқда.

Бунга қадар бир кун аввал ИИМнинг тергов хизмати ДМБФнинг сбиқ раҳбари Болсунбек Казаковни қўлга олган. У яна «Идеал Хаус» шаҳарчаси ҳудудидаги коттежларни «арзонлатилган» баҳода сотилишида айбланмоқда, Казаков бир ойга Бишкекдан 1-тергов изоляторига киргизилган.

Казаковга қарши «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Хусусийлаштириш, солиқ, божхона ва лицензия ишлари юзага оширишда хизмат вазифасидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари асосида жиноий иш қўзғалган.

ИИМнинг матбуот хизмати журналистик текшрувга таянган ҳолда, коттежлар дастлаб аниқланган 242 млн сомнинг ўрнига 142 млн сомга сотилганини билдирган.

«Жамоатчиликнинг айрим вакиллари Давлат мулки фондининг асоссиз баҳо бўйича сотганига хавотирланмоқда», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.

Шунингдек Казаков ўзи журналистик текширувдан сўнг  коттежларнинг баҳоси харидорлар йўқлиги туфайли арзонлатилганини айтиб чиққан.

«Мажмуанинг қиймати айрим бир шахсларнинг манфаати учун сохта йўл билан пасайтирилмаган. Объектлар қонуний ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиш билан энг юқори баҳони таклиф қилган кишига сотилди», — деб билдирган Казаков.

Эльнура Алканованинг текшируви

Журналист Элнура Алканова 2017-йили куз ойларида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасининг сотилиши ҳақида текширув эълон қилган. Алканова ўз материалида уйларнинг сотилишига премьер-министр Сапар Исаковнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини ёзган.

Алканова «БТА Банк»нинг бошқарув раҳбари Темир Рискуловни элита уйларнинг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб  атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг укаси Капар Исаков сотув ишлари юргизилаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри ва Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.

Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов ва Исаков бирга ўқишган эмас. Давлат мулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита уйларини сотишда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.

Бироқ бош прокуратура вазиятни англаш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат лавозимидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Молия полицияси 2017-йилнинг декабрида журналистга нисбатан жиноий иш қўзғаган, терговчилар Алкановани банк махфий сирини тарқатишда («БТА Банк» — ред.) гумон қилишган.

Алкановага 13-февралда айб қўйилган. Терговчилар унга  Бишкекдан чиқишни тақиқлашган.

Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ деб ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.