ИИВ Давлат мулкининг собиқ раҳбарини элита уйларни «арзонлатилган» баҳода сотиш гумони билан қўлга олди

600
Болсунбек Казаков. Фото: sdpk.kg

ИИМнинг тергов хизмати Давлат мулкини бошқариш бўйича фондининг (ДМБФ) собиқ раҳбари Болсунбек Казаковни элита уйларни «арзонлатилган» баҳода сотиш бўйича гумон қилиниб қўлга олинди.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Казаков 10-апрелда қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилган.

У «Идеал Хаус» элита шаҳарчасининг ҳудудидаги 48 уйнинг «арзонлатилаган» баҳода сотилишида гумонланмоқда. Шунингдек Казаков ўзи коттежларнинг баҳоси харидорлар йўқлигидан арзонлатилганини айтган.

«Мажмуанинг қиймати айрим бир шахсларнинг манфаати учун сохта йўл билан пасайтирилмаган. Объектлар қонуний ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиш билан энг юқори баҳони таклиф қилган кишига сотилди», — деб билдирган Казаков.

ИИМнинг матбуот хизмати журналистик текширувга таянган ҳолда коттежлар дастлабки 242 млн сомнинг ўрнига 142 млн сомга сотилган деб билдирди.

«Жамоатчиликнинг айрим вакиллари Давлат мулки фондининг асоссиз баҳо бўйича сотганига хавотирланмоқда», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.

Казаковга қарши «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Хусусийлаштириш, солиқ, божхона ёки лицензия ишларини юзага оширишда хизмат вазифасидан ноқонуний фойдаланиш» моддаларининг асосида жиноий иш қўзғалди.

Эльнура Алканованинг текшируви

Журналист Элнура Алканова 2017-йили куз ойларида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасининг сотилиши ҳақида текширув эълон қилган. Алканова ўз материалида уйларнинг сотилишига премьер-министр Сапар Исаковнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини ёзган.

Алканова «БТА Банк»нинг бошқарув раҳбари Темир Рискуловни элита уйларнинг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб  атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг укаси Капар Исаков сотув ишлари юргизилаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри ва Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.

Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов билан Исаков бирга ўқишган эмас. Давлат мулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита уйларини сотишда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.

Бироқ бош прокуратура вазиятни англаш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат лавозимидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Молия полицияси 2017-йилнинг декабрида журналистга нисбатан жиноий иш қўзғаган, терговчилар Алкановани банк махфий сирини тарқатишда («БТА Банк» — ред.) гумон қилишган.

Алкановага 13-февралда айб қўйилган. Терговчилар унга  Бишкекдан чиқишни тақиқлашган.

Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ деб ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.