Жээнбеков парламентдан Жолдубаевани бош прокурорлик хизматидан бўшатишни сўради

100

Президент Сооронбай Жээнбеков парламентнинг профил комитетига Индира Жолдубаевани бош прокурорлик хизматидан бўшатиш ҳақида таклиф киритди. Бунга қадар «Ата Мекен» ва «Республика — Ата-Журт» фракцияларининг депутатлари бош прокурорнинг ишини «қониқарли эмас» деб атаган.

Парламентнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига маълум қилинишича, профил комитети  президентнинг Жолдубаевани бўшатиш бўйича таклифини қўллаган.

«Бўшатиш бўйича масалани эртага парламентнинг муҳокамасига чиқарилиши кутилмоқда», — деб хабар берди матбуот хизматидан.

Аввалроқ «АКИпресс» нашри хабар берганидек, Жээнбеков парламентга Жолдубаевани бош прокурорлик хизматидан бўшатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган. Президентнинг матбуот хизмати «Клооп»га бу маълумотни тасдиқлади.

Қирғизистоннинг конституциясига кўра, президент тўғридан тўғри бош прокурорни бўшата олмайди — бу парламент депутатларининг кўпчилигининг қўллаши билангина амалга ошиши мумкин.

Бош прокурорни қандай ишдан олса бўлади? Тушунтирамиз

Парламентнинг «Ата Мекен» ва «Республика — Ата-Журт» фракциялари 6-апрелда Бош прокуратуранинг ҳисоботини «қониқарли эмас» деб топган. Депутатлар учрашувга Жолдубаеванинг ўзи келмаганлигидан норози бўлишган.

«Ата Мекен» фракциясининг депутатлари бош назорат  органининг коррупцияга қарши курашиш ишларини текширувчи депутат комиссияси тузишни талаб қилишган.

Жолдубаеванинг истеъфоси бўйича масала собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг кадрларини асосий хизматлардан бўшатиш фонида кўтарилди. Масалан: Жээнбеков Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг  раиси Абдил Сегизбаевни ҳам эгаллаган лавозимидан олган.