Исаков ИЭМдаги авария туфайли Миллий энергохолдинг ва «Электр станциялар» раҳбарларини хизматдан бўшатади

47
Сапар Исаков ва Айбек Калиев Бишкекдаги ИЭМда. Сурат: Хукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министр Сапар Исаков Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария сабабли «Миллий энергетика холдинг»нинг раҳбари Айбек Калиев ва «Электр станциялар» ишхонасининг бош директори Узак Кадирбаевни эгаллаган хизматидан бўшатади.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Исаков 26-январда Бишкек ИЭМда бўлган аварияга жавобгарларни аниқлади. Исаковнинг айтишича, Калиев кузги ва қишки иситиш фаслига тайёргарлик учун жавобгарликка тортилиши керак.

«Мен Ведомстволараро комиссиянинг текширув натижаларини кутдим. Натижада аниқ бўлганидек, Миллий энергохолдинг депутатларга ва кенг жамоатчиликка ИЭМни модернизациялаш бўйича асосий мавзуларни тушунтириб бера олмаган», — деб билдирди премьер-министр.

Калиевдан ва Кадирбаевдан ташқари бош ходимлар ва раҳбарлар ҳам жавобгарликка тортилади:

«Электр станциялар» ишхонасида:

  • Таянч ва хавфсизлик техникаси хизматининг етакчиси Сергей Абдулхаиров — оғир хайфсан;
  • Техник директор Алмаз Жусупбеков — эгаллаган хизматидан бўшатиш;
  • Гидротехника хизматининг раҳбари Кубаничбек Манкиев — лавозимидан бўшатиш;
  • Иссиқлик техник ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатациялаш хизматининг раҳбари Урмат Мамбетов — эгаллаган хизматидан бўшатиш;
  • Бош директорнинг биринчи ўринбосари Бердибек Боркоев — эгаллаган хизматидан бўшатиш.

Миллий энергохолдингда:

  • Раиснинг ўринбосари Нурлан Садиков — қаттиқ хайфсан;

Қаттиқ хайфсанни Давлат саноат комитетининг раиси Уланбек Рискулов ва унинг ўринбосари Азамат Оморов, бундан ташқари, Экология ва техник хавфсизлик бўйича давлат комитетининг директор ўринбосари Болот Жусуев ҳам олди.

Исаковнинг айтишича, ИЭМнинг оддий ходимларининг айблари «оз-моз», чунки улар етакчиликнинг кўрсатмаларини бажаришган. «Жараённи бошқарганлар учун оддий ходимлар жавобгарликка тортилмаслиги керак», — деди премьер-министр.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари ИЭМдаги авария «чексиз масъулиятсизлик» туфайли бўлган деган хулоса чиқарган. «Қишда бутунлай шаҳар иссиқликсиз қолди, албатта, буни кечириб бўлмайди», — деди Исаков.

Исаков ИЭМдаги авариянинг сабаблари бўйича комиссиянинг хулосасини қўллади. Комиссия иссиқлик марказининг ходимлари авариянинг олдини олиш бўйича қоидани бузган деган хулоса чиқарган.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда содир бўлган, унинг оқибатида бишкекликларнинг кўпчилик қисми, шаҳарда ҳавонинг ҳарорати Цельсий бўйича  -25 паст бўлган вақтда, иссиқликсиз қолган. 30-январда шаҳарликларнинг батареяларида сувнинг ҳарорати кўтарила бошлагани билан мутахассисларга ИЭМнинг ишини 2-февралдагина ўз ўрнига келтириш имкони бўлган.

Қирғизистон иссиқлик марказини модернизациялашга Хитойдан 386 млн доллар олган, бироқ уларга қайта 492 млн доллар қайтариб бериши керак.