Ҳукумат қандай қилиб Бишкек иссиқлик марказидаги авариянинг сабабларини аниқламоқда?

700
Бишкек ИЭМ. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авариянинг келиб чиқишини аниқлаётган депутат комиссияси яқин орада ўз текширувини тугатиши керак. Шунингдек, бу ишни Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК)да текширмоқда. Бугунги кунгача нималар маълум ва иссиқлик марказидаги авария туфайли кимлар қўлга олинди?

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда содир бўлган, унинг оқибатида бишкекликларнинг аксарият қисми, шаҳарда ҳавонинг ҳарорати Цельсий бўйича  -25 паст бўлган вақтда, иссиқликсиз қолган. 30-январда шаҳарликларнинг батареяларида сувнинг ҳарорати кўтарила бошлаганига қарамай мутахассисларга ИЭМнинг ишини 2-февралдагина ўз ўрнига келтириш имкони бўлган.

Авариядан сўнг ИЭМнинг раҳбарияти авария 2017-йилнинг 30-августида муассасанинг янги очилган қисмида эмас, эски қисмида бўлганини билдирган. Қирғизистон иссиқлик марказини модернизациялаш учун Хитойдан 386 млн доллар олган, аммо уларга қайта 492 млн доллар қайтариб бериши керак.

Авариядан сўнг эртаси куни премьер-министр Сапар Исаков иссиқлик марказига борган ва носозлик сабабларини пухта текширишни ва айбдорларни жазолашни топширган.

Текширувни «антитеррор тадбирлари давомида» МХДК ҳам бошлаган. МХДКнинг ходимлари нималарни текширишини ўша вақтда уларнинг матбуот хизмати тушунтириб бермаган.

«Хизмат ва жиноий жавобгарлик»

Бош прокуратура 30-январда авария сабабли «Масъулиятсизлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган. Маҳкаманинг матбуот хизмати шунда ИЭМдаги авария «хизмат ходимларининг ўз вазифасини тегишли даражада бажармаганидан » бўлганини билдирган.

Бош прокуратурадан айбдорлар «хизмат жавобгарлиги ва жиноий жавобгарликка» тортилиши ваъда қилинган.

Шунингдек, авариядан сўнг ведомстволараро ва парламент комиссияси тузилган.

Авария оқибатида илк хизматдан олиш 2-февралда юз берган. Ҳукумат раҳбари ИЭМнинг директори Нурлан Омуркул уулуни бўшатишни топширган. Унинг ўрнига электр ускуналар бўйича бош инженернинг ўринбосарлик хизматини эгаллаган Андрей Воропаев тайинланган.

«Инсон фактори»

Февралнинг ўртасида ҳукумат комиссияси дастлабки хулосаларини чиқарган: «ускуналарнинг совуққа тайёр эмаслигини», «буғ қозонлар учун кимёвий тузсизлантирилган сувнинг етишмаслиги» ва «тезкор ходимларнинг келишилмаган ҳаракатлари» дея авария сабабларини атаган.

Комиссиянинг хулосасида тезкор персонал тузсизлантирилган сув нотўғри берилаётгани «ўз вақтида аниқланмаган» деб айтилади. Бундан ташқари, ҳар бир цехнинг ходимлари авария вақтида маслаҳатлашмай ишлашган.

ИЭМнинг ходимлари авариядан сўнг. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Ҳукумат комиссиясининг билдиришича, авария ИЭМнинг эски қисмида бўлган ва ҳеч қандай янгиланган блок билан боғлиқ эмас. Комиссиянинг маълумотига кўра, авариядан сўнг вазият ускуналарнинг ярми музлаши туфайли мураккаблашиб кетган.

Буғ қозонлар музлаб қолмаши учун ундаги сувни тўкиб ташлашган, лекин қозонлар билан боғлаб турувчи қувирлардаги сув музлаб қолган. Станциянинг персонали қозон агрегатларини қайтадан ишга киритишга ҳаракат қилганда, музлаб қолган қувирлар ёрилиб кетгани аниқланган. Бошқа қозонларда қувирларни очиқ ўт билан иситишга тўғри келган.

Шунингдек, комиссия марказнинг персонали ИЭМнинг янгиланган қисмларининг бирини кимёвий тузсизлантирилган сувнинг етишмаслиги туфайли ўз вақтида ишга туширолмаганини аниқлаган.

Қозонлардаги музлаб қолган қувирларни очиқ ўт билан иситиш. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Натижада ҳукумат комиссияси ИЭМнинг етакчилигидан саккиз одамни, шунингдек «Электр станциялар» ишхонасининг етакчилигидан тўрт одамни эгаллаган хизматларидан бўшатишни таклиф қилган.

Ўша вақтда биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев бу натижалар «шошилинч қабул қилинган бўлиши» мумкинлигини, бироқ «халқ айбдорларни жазолашни талаб қилаётганини» билдирган. Унинг айтишича, бўшатиш бўйича сўнгги қарорларни премьер-министр қабул қилиши керак.

Аварияга айни шу инсон фактори сабаб бўлгани ҳақидаги версияни ИЭМнинг ҳозирги етакчилиги ҳам илгари сурмоқда. Авариядан сўнг тайинланган станциянинг директори Андрей Воропаев марказнинг ходимлари керакли ускуналарни ўз вақтида ёқмай қўйишган деб билдирган.

«Кимёвий цех ўз вақтида ускунани қўшмагани ва совуқ бўлаётганда қозонлар ва турбиналарга куч келиб, сув етмай қолган », — деди у.

«Хитой компанияси айбдор»

Ҳалокат учун ИЭМдаги хизматидан олинган раҳбар Нурлан Омуркул уулу Хитойнинг ТВЕА компанияси янгилаш вақтида сувни туздан тозаловчи янги кимёвий цехни қурмаганлигидан бўлган деб ҳисоблайди.

Омуркул уулунинг айтишича, эски кимёвий цех ИЭМнинг янги ва эски блогининг ишлаши учун керакли миқдорда сувни тозалай олмаган, шу сабабли авария бўлган.

«Масаланинг ўзаги модернизациялаш вақтида кимёвий цех қурилмай қолганлигида бўлмоқда. Эски кимёвий цехнинг қувватлилиги янги ва эски блокларга етмай қолган», — деган у.

Бундан ташқари, Омуркул уулу авариянинг оқибати эски ўт ёқиш цехининг томи тешик бўлган ва унинг деразаларига керакли даражада ойнак солинмаганлигидан мураккаблашиб кетган деб ҳисоблайди. ИЭМнинг собиқ директори биноларни ва қурулишларни таъмирлашга маблағ 2015-йилдан бошлаб Миллий энергетика холдингнинг ҳаражатларни қисқартириш сиёсати туфайли ажратилмаганини айтган.

29-январдаги ИЭМнинг эски блогидаги музлаб қолган деразалари. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

ТВЕА компанияси авария иссиқлик марказнинг янгиланган қисми билан боғлиқ деган хулосаларни «асоссиз» деб атади.

«Авария сабабининг 80 фоизи инсон фактори билан, шунингдек 20 фоизи ускуналарнинг эскилигига боғлиқ, авария ИЭМнинг янгиланган қисми билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас», — деб айтилади компаниянинг маълумотида.

Компаниянинг билдиришича, авария вақтида янги блокни ишга бериш учун сув етишмаган.

«ИЭМнинг эски қисмидаги аварияни нима сабабдан янги янги қисми билан боғлашаётгани тушунарсиз, сабаби айни шу янги блок шаҳарнинг иссиқлик тармоғини сақлаб қолган ва халқни миллиард зарардан қутқариб қолди», — дейилади маълумотда.

ТВЕА компаниясидан «айрим душман кучлар» аварияни компаниянинг ишини қоралаш учун баҳона қўлланиб, Хитой ва Қирғизистоннинг ҳамкорлигига тўсқинлик қилишни истошмоқда деб ҳисоблайди.

Техник топширма бўйича, хитойлик мутахассислар эски кимёвий цехнинг фаолиятига анализ ўтказиб, янгилаш вақтида янгисини қуриш керак ёки керакмаслигини хал қилиши керак эди. Лекин ўша вақтда цехни қуришмаган.

Ҳозирда янги кимёвий цех қуриш учун ИЭМга ускунулар олиб келинди.

МХДКнинг қўлга олиш ва терговлари

Март ойининг бошида МХДК «аварияни текшириш доирасида» «Электр станциялар» ишхонасининг техник директори Алмаз Жусупбеков билан бузулиш асабибдан бўшатилган ишхонанинг бош директорининг ўринбосари Бердибек Боркоевни қўлга олган.

Улар ИЭМни кузги-қишки иситиш мавсусига тайёрлаш учун бўлинган «йирик миқдорда»ги маблағни ўғирлашда гумонланмоқда. Тергов фарази бўйича, улар пудратчилар билан сохта битимларни тузиб, компаниядан пулларни чиқариб туришган.

МХДК «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки сарф қилиш», «Тижорий ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суистеъмол қилиш» ҳамда «Қалбакилаштириш ёки сохта хужжатлардан фойдаланиш» моддалари бўйича жиноят ишини очган.

Махсус хизмат 2-апрелда «Электр станциялар» ишхонасининг бош директори билан ИЭМни модернизациялаш бўйича гуруҳ етакчиси Темирлан Бримкуловни «ваколатли ҳуқуқларни истеъмол қилиш»да шубҳаланиб қўлга олган.

Аввалига амалдорлар Бишкек ИЭМидаги авария билан боғлиқ жиноят иши бўйича ўтишган бўлса, кейинчалик уларнинг ишлари алоҳида ўрганишга олинган. Биринчи май район суди 5-апрелда қўлга олинганларнинг бари тергов тугагунга қадар МХДҚнинг тергов қамоғида қолишлари аниқланган.

Бундан ташқари 4 апрелда МХДКнинг матбуот хизмати Миллий энергетика холдингининг раҳбари Айбек Калиев икки бор Бишкек ИЭМидаги авария ортидан терговга чақирилганини билдирган. Матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига Калиев қайси кунлари терговга олинганини айтишдан бош тортишган. Шунингдек,  МХДК энергохолдингнинг раҳбари ким сифатида терговга чақирилганини айтишмаган.

ИЭМнинг эски цехи 29-январь. «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Депутатлик комиссиясининг текшируви

Парламент комиссияси авариянинг чиқиш сабабини ҳамда 386 млн доллар кредитнинг мақсадли фойдаланишини текшириш сўнгига етиб қолди, лекин ўз хулосаларининг охирги вариантини тайёрламаган.

Депутатлар 2013-йили Хитой билан битим тузишга ва ратификациялашга масъул бўлган амалдорлар билан сўзлашувлар ўтказмоқда.

Ҳозирча комиссия аъзоларининг ўзаро хулосаси қачон қўллов топиши номаълум. Шу сабабдан уларнинг ҳеч бири авария ва модернизация қиймати ҳақида қандайдир бир натижаларни очиқлашмаяпти.

Комиссияга кирган «Онугу» фракциясидан Исхак Масалиев агарда куч органлари депутатларнинг хулосасига эътибор қаратса, бу ҳолатда бошқа амлдорлар ҳам жавобгарликки тортилиши мумкин деб ҳисоблайди.