Жээнбеков ва Отунбаева 2010 йил революция қурбонларини Атамбаевсиз хотирлашди

104
Фото: Султан Досалиев

Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамда экс президент Роза Отунбаева 2010-йилдаги революцияда қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишланган «Ата-Бейит» хотира деворига гул қўйишди. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ваъда қилганига қарамай тадбирга келмади. Кейинчалик КСДП у «касал» бўлиб қолганини билдирди.

Қирғизистон президентининг сайти билдиришича, Соооронбай Жээнбеков билан бирга қурбон бўлганларни хотирлашга парламентнинг спикери Дастан Жумабеков, премьер-министр Сапар Исаков, Олий суд раиси Айнаш Токбаева ҳамда экс президент Роза Отунбаева борган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилинганинга қарамай қолганлар билан бирга хотира мажмуасига бормаган. Атамбаев раислик қилувчи КСДПдан билдирилишича, у соғлиғи сабабли бора олмаган.

Атамбаевнинг ёрдамчиси 6-апрель куни тадбирга бир кун қолганда  «Клооп»нинг таҳририятига собиқ президент «Ата-Бейит»даги хотирлашга қатнашишини тасдиқлаган.

Президент аппаратининг матбуот котиби Толгонай Стамалиева «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, Атамбаев хотирлаш маросимига чақирилган, лекин уларга  собиқ президент нима учун Жээнбеков ва Отунбаева билан бирга бормаслиги ҳақида маълумот тушмаган.

Атамбаев ва Отунбаеванинг алоқаси 2016-йилнинг 31-августида узилиб қолган. Атамбаев Мустақиллик куни муносабати билан табрик нутқини айтаётган вақтда Отунбаевани ўзи илгари сураётган  Конституцияга ўзгартиришларга қарши чиққани учун танқид қилган.

Бундан ташқари, Отунбаева 2017-йилнинг 7-апрелида қурбон бўлганларни хотирлаш тадбирига чақирилмаган. Собиқ президент Роза Отунбаеванинг бу йилги революциянинг саккиз йиллигига бағишланган тадбирга қатнашиши Атамбаев билан аразлашиб қолгандан кейинги биринчи расмий тадбир.