Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликни отиб яралади, у касалхонада жон берди

136

Ўзбекистон черачилари  қирғизистонликни отиб яралади. Кейинчалик у Жалолобод вилоятининг Кербен районидаги маҳаллий касалхонасида вафот этди. Қирғизистон ҳукумати воқеани «синчиклаб ўрганишни» топширди.

Жалолобод вилоятининг Акси районидаги Кербен район чегара бўлимида Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликни отиб жароҳатлади. Фуқаро Кербен касалхонасида вафот этди.

Халок бўлган шахс Қурулиш қишлоғининг яшовчиси бўлиб, қўшни Мамай қишлоғига йўл олган. Қирғизистон чегара хизмати унинг чегарани кесиб ўтмаганини, балки Қирғизистон ҳудуди бўйлаб юрганини таъкидлади.

Ўзбекистон чегарачилари уни нима учун отгани номаълум. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари юз берган воқеа сабабларини аниқлашга уринмоқда.

Премьер-министр Сапар Исаков қирғизистонликнинг ўлим ҳодисасини текширишни топширди. Ҳукумат халок бўлган шахснинг оиласига 100 минг сом ажратади.