МХДКнинг раиси Сегизбаев ва унинг ўринбосари бўшатилди

92
Абдил Сегизбаев
Президент Сооронбай Жээнбеков Абдил Сегизбаевнинг аризаси асосида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раислик хизматидан бўшатди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

МХДКнинг раҳбари бўшатилгани тўғрисида 7-апрелда  маълум бўлди. Жээнбековнинг матбуот хизмати билдиришича, Сегизбаев «берган аризасининг асосида» бўшатилган.

Сегизбаев МХДКга 2015-йилнинг ноябридан бошлаб раҳбарлик қилган. Бунгача у турли даврларда  «Сорос-Кыргызстан» фондида, Швейцария халқаро ҳамкорлик бўйича ассоциациясида ва Жаҳон банкининг Қирғизистондаги вакиллигида ишлаган.

Сегизбаев сиёсий карьерасини 2003-йили президент Аскар Акаевнинг матбуот котиби сифатида бошлаган. 2011-йили у Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлган, шундан сўнг президент аппаратига раҳбарлик қилган.

У 2014-йили МХДКнинг раис ўринбосарилигига тайинланиб, бир йилдан кейин бу маҳкамага раҳбарлик қилган.

Ўша вақтда Қирғизистоннинг президентлик хизматини эгаллаб турган Алмазбек Атамбаев 2017-йилнинг декабрида «хавфсизликни таъминлаш га қўшган ҳиссаси» учун Сегизбаевга генерал-майор унвонини берган.