«Ата Мекен» ва «Республика — Ата-Журт» Бош прокуратуранинг ишини «қониқарли эмас» деб атади

616
Қирғизистон бош прокурори Индира Джолдубаева

«Ата Мекен» ва «Республика — Ата-Журт» фракцияларининг депутатлари Бош прокуратуранинг ишини  навбати билан «қониқарли эмас» деб аташди. Бош прокурор Индира Жолдубаева депутатлар билан учрашувга келмади ва унинг ўрнига депутларнинг олдида унинг ўринбосари Боконбай Казаков ҳисобот берди.

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутатлари бош прокуратуранинг ҳисоботини тингламасдан уни «қониқарли эмас» дейишди. Улар ҳисоботни бош прокурорнинг ўринбосари Боконбай Казаковдан тинглашдан бош тортишди.

Ҳисоботни муҳокамаси учун фракциянинг мажлисига Жолдубаеванинг ўзи келмаганлиги уларнинг ғашини келтирган.

«У бизнинг фракцияни мажлисига келмаганлиги у оддийгина фракцияни менсимаётганини  билдиради», — деган депутат Талант Мамитов.

Шу куни бошқа «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари ҳам бош прокуратуранинг ҳисоботини «қониқарли эмас» деб атаб, бош назорат органининг коррупция ишларини текширувини ўрганган депутатлар комиссияси тузишни талаб қилишган.

Бош прокурорнинг ўринбосари халқ вакилларига Жолдубаева депутлар билан учрашувга беморлиги учун  келолмаганини тушунтирган.

«[...] Унинг ҳисоботи йилига бир марта тингланади. Президент Хавфсизлик кенгашининг мажлисида аниқ тушунтирди, танқид қилди, бош прокуратура ва бошқа органлар коррупция билан кураши самарасиз бўлаётганини айтди. У ҳисобот беришга келмагани бутунлай нотўғри», — де билдирди Бахадир Сулейманов.

Уни «Ата Мекен»даги фракциядош депутати Наталья Никитенко қўллаб, Жолдубаеванинг ҳақиқатдан ҳам беморлиги тўғрисида тиббий маълумот талаб қилди.

«Қандай қилиб биз усиз Бош прокуратуранинг ҳисоботини кўриб чиқамиз? Унга шу сиёсий ишлар бўйича ҳам саволлар кўп. Сабаби айрим ишларни бош прокурор сифатида Жолдубаева ўзи қўзғаган. У ўз хоҳиши бўйича келмай қўя олмайди», — деди Никитенко.

Депутатларнинг саволларига жавоб бераётиб бош прокурорнинг ўринбосари Боконбай Казаков бош назорат органи президент Сооронбай Жээнбековнинг Хавфсизлик кенгашида айтган танқидларига рози эканини билдирди.

«Президентнинг танқиди факт бўйича ҳам асосли бўлган. Шундан сўнг биз камчиликларни бартараф этиш бўйича масштабли ишларни бошладик. Кўплаган қисқартирилган ишлар тезлаштирилиб, судга жўнатилди», — деди Казаков.

Жээнбеков 8-февралда Хавфсизлик кенгашининг мажлисида куч тузумларини танқид қилган. У давлат органлари «асоссиз текшувларни» юргизган ва прокуратура бу проццесни назорат қилмасдан ўзи «ҳисобсиз» текширувларни уюштирмоқда деб билдирган.