«Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари Казакбаевни фракция лидерлигидан олишди

68
Руслан Казакбаев

Депутат Руслан Казакбаевни «Республика — Ата Журт» фракциясининг лидерлик хизматидан «бир неча муаммоларни хал қилмагани» учун олишди. Жиргалбек Турускулов фракциянинг янги лидери бўлди.

«Республика — Ата Журт» фракциясининг аъзоси Табилди Тиллаев «Клооп»га билдиришича, Казакбаев ўз партиядошларининг талабларини бажармаган, шу сабабли у 3-апрелда лидерлик хизматидан олинган.

«Казакбаев кўплаган масалаларни ечиши керак бўлган, бироқ ечмаган. Депутатлар уни кутиб ўтирмасдан хизматдан олишга қарор қилишди. Лидернинг алмашгани фракциянинг сиёсатига таъсир этмайди», — деди Тиллаев.

Мазкур мажлисда Жиргалбек Турускулов фракциянинг янги лидери бўлиб сайланди.

Казакбаев «Республика — Ата Журт»ни 2017-йилнинг ноябрининг ўртасидан бошлаб, фракция ўзининг лидери Омурбек Бабановсиз қолгандан сўнг раҳбарлик қилган.

Омурбек Бабанов — Қирғизистоннинг президентлигига аввалги нномзод.  У президент сайловида ғолиб бўлган номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақобатчиси бўлган. Бабанов сайловда мағлубиятга учрагандан сўнг сиёсатдан кетаётганини билдирган ва ўлкадан чиқиб кетган.

Бош прокуратура Бабановга қарши икки жиноий ишни очган. Президент сайловидан сўнг унга «миллатлараро низони қўзғатиш», шунингдек 2018-йилнинг мартида «ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш» бўйича айб қўйилган.

Сиёсатчи ўзига нисбатан очилган барча айбловларни «сиёсий характерда» деб атаган.