МХДК «Электр станциялар»нинг бош директори ва ИЭМни модернизациялаш бўйича гуруҳ раҳбарини қўлга олди

116
ИЭМнинг Электр станциялар ишхонаси. Сурат: «Акчабар»

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» ишхонасининг бош директори Узак Кидирбаев ва Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) янгилаш бўйича гуруҳ етакчиси Темирлан Бримкуловни қўлга олди. Улар вақтинчалик МХДКнинг тергов қамоғига қамалди.

МХДКнинг матбуот хизмати билдиришича, Кидирбаев ва Бримкуловга жиноий иш «ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилиш»да гумон қилингани учун қўзғалган.

Аввалига амалдорлар Бишкек ИЭМдаги аварияга боғлиқ жиноий иш бўйича ўтишган,  шундан сўнг уларнинг ишлари алоҳида ажратиб олинган.

Январнинг охирида бош прокуратура ИЭМдаги авария туфайли «Масъулиятсизлик» моддаси асосида жиноий иш қўзғаган. У иш бўйича МХДК мартнинг бошида «Электр станциялар»нинг техник директори Алмаз Жусупбековни қўлга олган.

Бундан ташқари, МХДК март ойи бошида «Электр станциялар» ишхонасининг бош директорининг ўринбосари Бердибек Боркоевни қўлга олган, унга ИЭМдаги буғ қозонларида таъмирлаш ишлари юритишда «йирик миқдорда пул маблағларини ўғирлаш» бўйича айб қўйилган.

МХДКдаги авариян туфайли 29-январда станцияда текширув ишларини бошлаган, шунингдек 30-январда бош прокуратура «Масъулиятсизлик» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.

Авария 26-январь куни кечки пайт бўлган, у шаҳарликлар хонадонларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авариянинг келиб чиқиш сабаблари аниқлаш учун депутат ва ҳукумат комиссияси тузилган. Бундан ташқари, депутат комиссияси Бишкек ИЭМни янгилашни текшира бошлаган.

2017-йили Қирғизистон Хитой давлат «Эксимбанк»идан олган 386 млн доллар миқдорида кредитнинг ҳисобидан ИЭМни янгилашни охирига етказган. Таъмирлаш ишини Хитойнинг TBEA компанияси бажарган, у мустақил Хитойнинг ускуналарини сотиб олиб, лойиҳа учун пудратчини ўзи танлаган.

ИЭМнинг собиқ директори Нурлан Омуркул уулу модернизацияга 386 млн доллар эмас 250-260 млн доллар кетганини билдирган. У 2-февралда премьер-министр Сапар Исаковнинг таклифи бўйича эгаллаган хизматидан бўшатилган.