Калиев ИЭМнинг модернизацияси учун омбирларнинг нега қиммат эканини тушунтирди, шунингдек станциянинг собиқ директори уни инкор қилди

130
Айбек Калиев (ўнгда иккинчи) ва премьер-министр Сапар Исаков (чапда иккинчи) 2018-йилнинг 27-январида Бишкек ИЭМида. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Иссиқлик электр маркази (ИЭМ)ни модернизация қилиш учун 320 долларлик омбирлар қиймати ичига махсус ускуналарнинг бутун тўплами кирганини тушунтирди Миллий  энергетика холдинг раҳбари. Иссиқлик марказининг собиқ  директорининг таъкидлашича эса, Миллий энергетика холдинг омбирларнинг баҳосини асослаб бериш мақсадида «ҳужжатларни ўзгартирган».

Калиев нима дейди?

Миллий энергетика холдингнинг раиси Айбек Калиев Бишкек ИЭМИда авариянинг келиб чиқиш сабабларини текшириш бўйича парламент комиссиясининг мажлисида иссиқлик марказини янгилаш вақтида нима учун омбирлар 320 доллардан сотиб олинганини тушунтириб берди.

Унинг айтишича, сотиб олиш рўйхатига «омбирлар» деб  махсус асбобларни кўрстаишган — бу 18 турдаги асбоблардан ташкил топган чемодан ва узунлиги 20 метр вулкан резинанинг икки блоги.

«Бу бозордан топилмайдиган махсус резина, у махсус лентали конвейнер учун ясалган. Агарда у узилиб кетса уни қайтадан тиқиб, ямаб қўйса бўлади. Таржима қилиш вақтида оддийгина ва қисқа қилиб "омбирлар" деб ёзиб қўйишибди, лекин ҳақиқатдан бу махсус ихтисослашган асбобларнинг тўплами», — деб тушунтирди Калиев.

Асбобларнинг қийматини муҳокама қилиш Бишкек ИЭМни янгилаш атрофидаги низолардан сўнг бошланган, унда иссиқлик марказини собиқ директори Нурлан Омуркул уулу ИЭМни янгилашнинг қиймати ортирилган ва у аслида 386 млн долларни ташкил қилмаган деб билдирган.

ИЭМнинг собиқ директори қандай жавоб қайтарди?

Бишкек ИЭМнинг собиқ директори Калиевнинг сўзларини инкор қилди. Унинг тасдиқлашича, Миллий энергетика холдинг омбирларнинг баҳосини қиммат эканлигини асослаб бериш учун оддийгина «ҳужжатларни ўзгартириб» қўйган.

«Улар ҳужжатларга ўзгартириш киритиб, янги ҳужжат тайёрлашган. Унда омбирларни, очқичлар тўплами бўлган икки чемоданни ва лентали резинани бириктиришиб, битта нархни кўрсатишган», — дейди у.

Унинг айтишича, Калиев кўрсатиб берган асбоблари бор чемодан сотиб олинганлар рўйхатида ажратиб кўрсатилиб, ҳар бири 105 доллар турган. Шунга кўра, Омуркүл уулу кейинроқ ўз сўзларига далиллар келтиришини ваъда қилди.

Калиевга ҳаммангиз ишондингизми?

Йўқ. Комиссиянинг айрим аъзолари ҳам Калиевнинг тушунтиришларига ишонишгани йўқ. «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Акилбек Жамангулов Калиев сўзини хулосалагандан сўнг Миллий энергетика холдинг етакчилиги атайлаб барчасини адаштиряпти деб айтди.

«Ҳозирча улар қўшимча икки чемоданни сотиб олиб, комиссиянинг мажлисида бу оддий омбирлар эмас, ускуналарнинг тўплами деб айтиш учун уларни обморда қолдиришгани ҳақида сўзлар чиқмоқда», — деп билдирди у.

Депутат комиссиясининг қолган аъзолари Калиевнинг тушунтиришларига ҳеч қандай реакция қилишмади.

Қайси омбирлар? Мен бу ҳақида ҳеч нарса билмайман

Омбирлар тўғрисидаги низо 26-январда Бишкек ИЭМдаги авариядан сўнг бир ойдан кейин чиққан. Февралнинг бошида станциядаги носозлик туфайли хизматидан бўшатилган иссиқлик марказининг собиқ директори Нурлан Омуркул уулу ИЭМни янгилаш учун омбирларнинг бир донасини 320 доллардан сотиб олинганини билдирган. Жами бу нархда икки омбир сотиб олинган.