«Атамбаевнинг 11 дўсти». Байсаловнинг собиқ президент ҳақидаги текширувини ҳикоя қилиб берамиз

137

Жамоат арбоби ва Ижтимоий тараққиёт министрининг собиқ ўринбосари Эдил Байсалов собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳақида кичик журналистик текширувини эълон қилган. Материалда Атамбаевнинг «Ақилли шаҳар» лойиҳасининг ҳамсармоядори бўлишни истаган «АКА Инвест» компанияси билан алоқаси бор экани айтилади. Собиқ президент бўйича ўтказилган журналистик текширувда яна қандай айбловлар қўйилганини тушунтирамиз.

Байсаловнинг текшируви «Атамбаевнинг 11 дўсти» деб аталади — мақолада у қандай қилиб Атамбаев президент бўлиб турган вақтда ўзининг эҳтимолий «дўстларининг» манфаатларини кўзлаб, уларга тендерларни ютиб олишга ёрдам бергани ҳақида айтиб беради.

Алоқа: Атамбаев — Пархати — «Ака Инвест»

Байсалов 2017-йилнинг октябрида ўтган президентли сайловдан кейин дарров Пархати Субихи Вуфуерович исмли шахс Атамбаевнинг «Форум» компаниясининг асосчиларидан бири бўлиб қолганига эътибор қаратган. Фаолнинг маълумоти бўйича, янги асосчи 26 ёшда — Байсалов Атамбаев нима учун бу ёш бола билан бизнес олиб бораётганини сўров остига олмоқда.

Юридик томонларнинг реестрида Пархати 2015 йили сурма кони чиққан ерни ишлатиш учун танловда ютиб олган «Хуасинь инвестиция компаниясига» эгалик қилгани тўғрисида маълумот ҳам бор.

«Хуасинь» билан биргаконкурсга «Ака минералз энд майниг» компанияси ҳам қатнашган — бу  2018-йили «Ақилли шаҳар» лойиҳасининг қўшсармоядори бўлишни истаган компания.

«Очиқ бюджет» («Открытый бюджет») сайтининг маълумотига кўра, «Хуасин» номидан 2016 йили пулни Токтосун Туманбаев тўлаган — у «АКА Петролеум» компаниясига эгалик қилган «Терексаи Жаштары» компаниясининг директори.

«АКА Петролеум» ўз навбатида январь ойида «АКА Инвест» деб ўзгартирилган «АКА минералз энд майнинг» компаниясига эгалик қилади.

Шундай қилиб бир конкурсга қатнашган «Хуасинь» ҳамда «АКА Инвест» компаниялари Токтосун Туманбаев орқали боғлиқ бўлиб қолишди.

Фактчек:

«Клооп»нинг таҳририяти компанияларнинг ўртасидаги алоқани Юстиция министрлигининг ва  «Очиқ бюджет»нинг маълумот базалари орқали текшириб, натижада маълумот тўғри бўлиб чиқди.

Алоқа: Атамбаев — Абировлар — «Рассвет компани» — ИЭМга етказиш

Шунингдек, 31-мартдаги КСДПнинг қурултойида тасвирга олинган сурат Байсаловнинг эътиборини тортган. У суратда Атамбаев билан бирга (икки кишидан кейин) Бишкек шаҳар кенгашининг депутати ҳамда КСДПнинг аъзоси Жанибек Болотбекович Абиров туради.

Байсаловнинг маълумотига кўра, депутат — кам деганда охирги уч йилда Бишкек Иссиқлик электр марказига (ИЭМ) кўмир етказишга тендерларни ютиб келган «Рассвет компани» фирмасининг соҳиби Болотбек Абировнинг фарзанди.

Шу билан бирга, Абиров «CIM KG INTERMEDIARY» ҳамда «БОКА» компанияларига эгалик қилиб, директр қатори «Строй Лэнд» фирмасини бошқаради. Байсаловнинг тасдиқлашича, бу фирмаларга алоқаси бўлган ёки бунгача «Граф» исми билан танилган миллиардер Алижан Ибраимовга рўйхатга олинган.

Ибрагимов «Расвет Компани»га эгалик қилиб, Атамбаевнинг ёрдами билан ИЭМга кўмир етказишга тендерларни ютиб олаётгани ҳақида 2016 йилнинг декабрида ўша вақтда парламентнинг депутати бўлиб турган Қирғизистонинг собиқ бош прокурори Аида Салянова ҳам ёзиб чиққан.

«Кимнингдир Бишкек иссиқлик марказига ноқонуний кўмир етказишга алоқаси бўлса, у Атамбаевнинг ўзи!» — деб ёзган у ўшанда ўзининг фэйсбук саҳифасида.

Байсалов ўзининг лавҳасида Атамбаевга қайси меҳнати учун унга давлат қароргоҳида уй қуриб беришгани тўғрисида ва бу коррупциянинг аломати бўлиб ҳисобланмайдими деб савол ташлаган.

Фактчек:

Жанибек ва Болотбек Абировларнинг ўртасидаги қариндошлик алоқасини текшириш жуда қийин. Уларнинг фамилиялари мос келаётгани аниқ, Жанибекни отасининг исми эса Болотбекнинг исми билан мос келмоқда. Уларни айни ўша «Восток и К» компанияси боғлаб туради, у ерда Жанибек таржимаи ҳолига кўра тижорий директор бўлиб ишлаган, Болотбек Абиров эса унинг эгаси бўлган.

Материал эълон қилинаётган вақтда Абиров Байсалов айтаётган «CIM KG INTERMEDIARY» компаниясига эгалик қилмаган. Лекин у номи ўхшаш бошқа «CIM KG PROPERTIES» компаниясига эгалик қилади.

«CIM KG INTERMEDIARY» («CIM KG PROPERTIES» каби) ҳамда «БОКА» компанияларининг Алижан Ибрагимов билан алоқасини тузувчилар ва компаниянинг ўзгариш тарихи ҳақида ҳужжатларсиз аниқлаш қийин. Бу маълумот ҳужжат орқали тасдиқлашни талаб қилади.

КСДПнинг муносабати: «Ўқишдан жирканган бўлар эдик»

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаеванинг билдиришича, Байсаловнинг мақоласи ҳақида «Клооп»нинг журналистларидан эишитишган, кейинчалик материални кўриб чиққандан кейин Атамбаевнинг партия қурултойидаги сўзларини келтирди.

«Алмазбек Шаршенович қурултойдан кейин журналистлар билан учрашиб шундай деган: “Мен Эдичка Байсаловни ўқишдан жирканган бўладим. Унинг айтганларини бозорда ҳам айтишмайди”. Шу билан фикрнинг барчаси етказилган деб ўйлайман ва бизда бошқа қўшимча изоҳ йўқ», — деди у.