Дарахтларни кесиш, маршруткалар ва қурилиш. Бишкекда митингнинг иштирокчилари нимадан норози бўлишди?

140
Сурат: Айдай Эркебаева/Kloop.kg

Бишкек мэриясининг ёнида 3-апрелда «Биз сиқиляпмиз» акцияси бўлиб ўтди. Фаоллар «дарахтлар оммавий тарзда кесилаётгани» учун, бундан ташқари, маршрут такси ҳайдовчиларининг иш ташлашига ва шаҳардаги ноқонуний қурилишлар сабабли мэр Албек Ибраимовнинг истеъфосини талаб қилишди.

Мэриянинг олдида 100га яқин фаол йиғилган ва шаҳар раҳбари Албек Ибраимовнинг ва Бишкек шаҳар кенгашининг раиси Алмаз Кенекеевнинг истеъфосини талаб қилишган. Бундан ташқари, акциянинг иштирокчилари мэрни «ўз манфаатларини илгари сурган» амалдорлар эмас, балки шаҳарликлар томонидан сайланишини талаб қилишди.

Фаоллар «Албек — дарахт кесувчи», «Биз тоза шаҳар учун!», «Дарахтларни кесиш — коррупция» ва «Мэр йўқолсин!» деган плакатларни кўтариб олиб чиқишган.

Дарахтларнинг кесилиши

Йиғилганлар Ибраимовни ва мэриянинг бошқа ходимларини 2017-йилдаги «оммавий турда дарахтларни кесилиши » учун жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилишди.

Қаршилик акциясининг иштирокчилари тиббий маска тақиб олишди — бу билан митингчилар шаҳарда нафас олиш қийин бўлиб қолганини кўрсатишни хоҳлашган.

«Мэрия бизга ва бизнинг набираларимизга тоза ҳаво бериши керак. Акаев ва Бакиевдай чўнтакларини тўлдириб кетиб қолиш бўлмайди», — деб билдирди яшиллар партиясининг лидери Эркин Болокбаев.

«Қора ёғочларнинг ўрнига бизнинг иқлимга тўғри келмайдиган Хитойнинг япроқли ёғочини экишяпти. Бу кичкина япроқли дарахт кесилган қора ёғочларга етгунгача яна ҳали қанча йил ўтади? Биз буни кутгунча тиқилиб қолсак керак», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси Токтайим Умоталиева.

Бишкек мэрияси 2017-йили ўрнига 10 минг кўчат экилган 3 мингга яқин дарахтлар кесилган. 2018-йили мэрия йўлларни реконструкциялаш учун яна 2,5 минг дарахт кесишни режалаштирмоқда.

Жамоат транспорти

Бундан ташқари, фаоллар Бишкек мэрини шаҳар маршрут таксиларга қарам бўлиб қолаётганликда айблаб, йўловчилар учун автобус ва троллейбуслар етишмаётганлигини айтиб чиқишди.

Бу шикоят 2-апрелда йўловчиларни суғурта полиси йўқ бўлса ҳайдовчиларга жарима солиш киритилгани учун маршрут таксилари иш ташлашига боғлиқ бўлди. Иш ташлаш бир неча муаммоларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди — масалан: шаҳар автобусларини ва троллейбусларни ортиқча тўлиб қолиши билан йўл тиқинлари.

Ҳукумат вақти-вақти билан йўқ деганда шаҳарнинг марказини маршруткалардан бўшатишни ваъда қилиб келади — охирги ваъда Бишкекнинг марказини 2018-йилнинг сентябригача маршруткалардан бўшатишни ваъда қилган вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевнинг ўзидан чиққан.

Сурат: Айдай Эркебаева/Kloop.kg

Шаҳарнинг қурилиши

Ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиеванинг билдиришича, мэриянинг ер ва турар-жой кодексларида «коррупция кўп».

«Бишкекнинг ҳар бир мэри сайилгоҳларнинг ҳудудларини қурилишга берган. Амалдорлар кенг далада яшил ўсимликларни қандай қилиб сақлаб қолиш кераклигини ўйлашнинг ўрнига барчаси тенг кафе ва ресторанларни қуришмоқда», — деди у.

Фаоллар мэриядан сайтда шаҳарнинг аниқ режалаштириш лойиҳасини эълон қилишни  талаб қилишди, чунки шаҳарликлар у билан курашишлари керак , шунингдек амалдорлар уларни огоҳлантиришларини эшитишлари керак.

Жамоат тадбиркори Эдил Байсалов шаҳар амалдорларини қурилишларга рухсат бериши учун миллионлаб пора олганликда айблади.

«Ёшлар аллеясининг ўртасига иморат қуриб, майдонини бузишди. Бу түрү сууктукту мэрлар кўришмоқда, бироқ бари бир қуришга рухсат беришмоқда. Сабаби улар буни миллионларни олишаётганликлари учун қилишмоқда», — деди Байсалов.