Ахметов юстиция министрлиги раҳбарлигидан кетди

80

Президент Сооронбай Жээнбеков Уран Ахметовни юстиция министрлигининг раҳбарлик хизматидан бўшатиш ҳақида фармонга қўл қўйди. Ахметов 3-апрелда ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Ахметовни хизматдан бўшатиш ҳақидаги фармон 3-апрелда президентнинг расмий сайтида эълон қилинган. У ўз ихтиёри билан хизматдан кетиши бўйича аризасини 2-апрелда ёзган.

«Мен биринчи навбатда меҳнат таътилига чиқиб, яхши ухлаб, оилам билан бўлишни истаяпман. Мен бир ярим йилдан бери меҳнат таътилига чиқмадим», — деган Ахметов.

Шунингдек, Ахметовнинг ўзи «Кактус» нашрига унда истеъфога чиқишига турли сабаблар бўлганини, аммо у «ҳукуматнинг бошқа тармоқлари билан конструктив ҳамкорликнинг йўқлиги»га боғлиқ эканини айтган.

Ахметов юстиция министри бўлган вақтда халқаро ҳужжатларни тайёрлашдаги хатолари учун ҳукумат раҳбари Сапар Исаковдан огоҳлантириш олган.

Ахметов юстиция министрлигининг раҳбарлик хизматига 2016-йилнинг ноябрида келган. Бунгача у тўрт йил Қирғизистоннинг президент аппаратидаги Ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг эксперти бўлиб ишлаган.

Ахметов 2011-2012-йиллари ҳукуматнинг Ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг суд органлари билан ўзаро ҳаракати бўйича секторини етаклаган.