217 млн сомни ўғирлаш иши бўйича солиқ хизматининг ўринбосари қўлга олинди

577

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) солиқ хизмати раҳбарининг ўринбосари Кубаничбек Кумашовни коррупция бўйича гумондор қатори қўлга олинди. Унинг қўлга олиниши 800 млн сом миқдорида Қўшимча нарх солиғини (ҚНС) қайтариб бериш иши билан боғлиқ.

Кумашов 2-апрелда қўлга олинган — у 217 млн сом миқдорида ҚНСни ноқонуний қайтариш бўйича коррупцияда гумон қилинмоқда. Унга қарши иш — 800 млн сом миқдорида йирик ишнинг бир қисми. Ҳозирда солиқ хизмати раҳбарининг ўринбосари МХДКнинг тергов қамоғида.

МХДКнинг матбуот хизматининг маълумоти бўйича, Кумашов «Интеррустрейд» ва «Полларис» компанияларига 217 млн сомни ноқонуний қайтариб беришда гумонланмоқда.

Март ойининг бошида МХДК гумондорларнинг етти нафарини қўлга олган, улар солиқ хизматининг беш ходими ва компанияларнинг икки ходими.

МХДКнинг маълумотига кўра, хусусий компаниялар товарларни киритишдаги ҚНС бўйича ҳисоботларни алоқадор шахсларга рўйхатга олишган, шунингдек улар ўз навбатида солиқни хусусий тўловлар сифатида кўрсатишган. Бу «тўловлар» кейинроқ давлат бюджетидан қайтарилиб турган.

«Бу тизим бўйича, айрим юридик томонлар Хитой Халқ Респуликасидан товарни импорт қилишда келиб чиққан қўшимча нарх солиғини (ҚНС) ортиқча тўлаб юборгани бўйича ёлғон ҳисоботларни солиқ органларига бериб туришган», — деб айтилади матбуот хизматининг маълумотида.

Мартнинг охирида бош прокуратура ва молия полицияси давлат бюджетидан ҚНСни қайтариш бўйича коррупция тизимининг юзини очишган — ҳукумат комиссияси компанияларга икки йилнинг ичида 800 млн сомдан ортиқ ҳаражатни қайтариб берган.

«Комиссия 2016-йилдан 2018-йилнинг январь ойига қадар сохта ҳужжатлардан қўлланиш ва сохталаштириш йўли билан товарларнинг қалбаки экспорти учун қўшимча нарх солиғини қайтариб бериш учун давлат бюджетидан ўринини тўлдириб бериш ҳақида қарорларни қабул қилган», — деб айтилади прокуратуранинг маълумотида.

Махсус комиссиянинг раиси иқтисод министрининг ўринбосари бўлса, шунингдек комиссияга молия министрининг ўринбосари, Давлат солиқ хизматининг раисининг ўринбосари, марказий хазина бўлимининг етакчиси, божхона хизматининг ва  молия полициясининг ходимлари аъзо бўлган.