Юстиция министри Уран Ахметов истеъфога чиқди

641
Уран Ахметов. Сурат: Табилди Кадирбеков/ «Спутник»

Юстиция министри Уран Ахметов ўз хоҳиши билан хизматдан кетиши тўғрисидаги аризасини ёзди. У министрликда 2016-йилнинг ноябридан бошлаб раҳбарлик қилган. Премьер-министр Сапар Исаков Ахметовнинг аризасини президент Сооронбай Жээнбековга юборди.

Юстиция министрлигининг матбуот хизматидан «Клооп»га  билдирилишича, Ахметов истеъфога ўтган ҳафтанинг охирида кетган. «У ўз хоҳиши билан хизматдан кетиши бўйича аризасини ёзди», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Шунингдек, Ахметовнинг ўзи «Кактус» нашрига унда истеъфога чиқишига турли сабаблар бўлганини, аммо у «ҳукуматнинг бошқа тармоқлари билан конструктив ҳамкорликнинг йўқлиги»га боғлиқ эканини айтган.

«Мен биринчи навбатда меҳнат таътилига чиқиб, яхши ухлаб, оилам билан бўлишни истаяпман. Мен бир ярим йилдан бери меҳнат таътилига чиқмадим», — деган Ахметов.

Ахметов юстиция министри бўлган вақтда халқаро ҳужжатларни тайёрлашдаги хатолари учун ҳукумат раҳбари Сапар Исаковдан огоҳлантириш олган.

Ҳукуматнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Исаков Ахметовнинг аризасини кўриб чиқиб, президент Сооронбай Жээнбековга уни эгаллаган хизматидан бўшатиш бўйича таклиф жўнатган.

Ахметов юстиция министрлигининг раҳбарлик хизматига 2016-йилнинг ноябрида келган. Бунгача у тўрт йил Қирғизистоннинг президент аппаратидаги Ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг эксперти бўлиб ишлаган. Ахметов 2011-2012-йиллари ҳукуматнинг Ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг суд органлари билан ўзаро ҳаракати бўйича секторини етаклаган.