Ҳукумат Бишкек марказини маршрут таксилардан тозалашни бир неча марта ваъда қилган

89

Вице-премьер Аскарбек Шадиев 2018-йилнинг бошида Бишкек маркази маршрут таксилардан сентябр ойигача тозаланиб, уларнинг ўрнига шаҳарда янги автобуслар қатнай бошлашини билдирган. Шаҳар марказини маршрут таксилардан тозалаш янги ваъда эмас ва у биринчи марта айтилгани йўқ.

2009-йил, сентябрь: «Маршрут таксиларнинг даври тугади» — Тулеев.

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев шаҳар марказини маршрут таксиларидан тозалаш кераклиги ҳақида 2009-йили айтиб чиққан — унинг айтишича, бунинг учун 1200 автобус керак бўлади.

У маршрут таксиларнинг ҳайдовчиларига автобусга ўтириб, давлатга ишлашни таклиф қилган. Бироқ, у  осон эмаслигини қўшимча қилган, чунки маршрут таксиларининг ҳайдовчилари  «ўзларига ишлаб кўниб қолишган».

2012-йил, июнь: «Қўшимча 600 троллейбус керак бўлади» — Омуркулов

Ўтган йили Бишкек мэрининг хизматини эгаллаган Иса Омуркулов 2012-йилнинг июнида шаҳарнинг марказини маршруткалардан тозалаш учун қўшимча 600 троллейбус кераклигини айтган. Тўғри, у шаҳарни транспорнтнинг бу туридан тозалашни ваъда қилган эмас, бироқ троллейбуслар «экология жиҳатидан олиб қараганда фойдалироқ» эканини айтган.

2015-йил, январь: «Бишкек транспорт коллапсга яқинлашиб қолди» — Оторбаев

Экс премьер-министр Жоомарт Оторбаев 2015-йилнинг январида шаҳар марказидан маршруткаларни олиб ташлаш, ичи кенгроқ автобуслрни киритишни таклиф қилган. Оторбаев «шаҳар оддийгина қийинчиликларга эмас, транспорт коллапсига яқинлашиб қолди » деб билдирган.

2015-йил, март: «2017-йилдан бошлаб шаҳар кўчаларида маршруткалар қолмайди» — Кулматов

Кубаничбек Кулматов Бишкек мэри бўлиб турган вақтда 2017-йилнинг мартида Бишкек йўлларида 2017-йили маршруткалар бўлмаслигини  ваъда қилган.  У маршрут таксилар муаммосини ечиш учун хусусий йўловчи ташувчи компанияларга мэрия каби автобусларни лизингга олишни таклиф қилган.

2017-йил, январь: «Марштуткалар уч йил ичида олинади» — Ибраимов

2017-йилнинг январида Бишкек мэри Албек Ибраимов ҳукумат маршрут таксиларни шаҳарнинг марказидан уч йилнинг ичида олиб ташлашини айтган. Унинг айтишича, маршрут таксиларнинг ўрнига Хитой кредити ҳисобидан сотиб олинган автобуслар ва троллейбуслар келади.

2018-йил, январь: «Бишкек марказидан маршрут таксилар кузга қадар олинади» — Шадиев

Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев 2018-йилнинг январида Бишкек маркзидан маршруткаларни 2018-йилнинг сентябрига қадар олиб ташлашни ваъда қилган. Унинг айтишича, бу йили ҳукумат газ билан юрувчи 350 автобус сотиб олади.

Янги транспорт шаҳарнинг марказида қатнаши керак. Ҳукуматнинг ғояси бўйича, бу маршрут таксиларни шаҳарнинг чекка томонига чиқиш имкониятини беради. Янги автобусларда ногирон шахслар учун шароитлар ҳисобга олиниб, электрон билетлар киритилади.