Эльдияр Арикбаев: Нима учун «Клооп» иш йўсинини ўзгартиради

203
Озроқ янгилик, лекин кўпроқ воқеалар, изоҳлар ҳамда тадқиқий материаллар

Қирғизистонликларга маъно ҳамда сифат борасида катта миқдорда ҳар тарафдан янгиликлар таклиф қилинади. Ўхшаш янгиликлар деярлик барча нашрларда эълон қилинади: кўпинча бу пресс-релизлар асосида янгиликнинг мавзуси билан матнни тушунтириб берувчи қайта кўчириб босишдан иборат. Ҳа, нашрларнинг аксарияти шу шаклда ишлайди.

Бир жиҳатдан маълумот агентликларини ҳам тушуниш мумкин — уларнинг ишида тезлик, сон ҳамда ўқимишлилик муҳим (айниқса бу тижорий нашрлар учун муҳим). Аммо бундай усул журналистларнинг кўзини мойлаб, уларга ривожланишга йўл бермайди ва сўнгсиз қайталанувчи «қуёндай ўхшаш» кунлар билан яшашга мажбур қилади: уйғонасан, ишга борасан, меъёрни бажариш учун янгилик излайсан, материал ёзасан, уйга бориб ухлаб қоласан.

Янгиликларнинг кўплиги юз берган воқеаларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур англашга имконият бермайди, чунки материални тезроқ топшириш зарур бўлиши мумкин. Нашрларнинг ўзлари ресурсларининг кўламли материалларга сарфлашни кўп ҳам исташмайди, чунки уларнинг меҳнати оқланадими ёки йўқми номаълум. Сармоя жиҳатидан олиб қаралса, нашрлар учун бу чиндан ҳам таваккал иш: лонгрид ясаш учун вақт ва пул сарфлаганинг билан уни қирғизистонликларнинг чучуққа нисбатан “патриотлик” ҳисларини таҳқирлаган қайсидир бир чет эллик ҳақидаги янгиликка нисбатан оз ўқишади.

Биз ROI (сармоянинг қайтиши) кўп ўқилишига қараганда умуман бошқа кўрсаткичларда ётади деб ҳисоблаймиз. Масалан, сизнинг ҳаётингиз қанчалик енгиллаганида ёки сиз бизга қанчалик даражада ишона бошлаганингизда.

Бунинг барини, бундан кейин қандай ишлашимиз кераклиги ҳақида ўйлаб чиқиб, биз ўз ишимизнинг бир неча янги принципларини ёзиб чиқдик. Бу ҳақда сиз хабардор бўлишингиз керак деб ҳисоблаймиз (албатта, бу эски принципларни йўққа чиқармайди).

  • Нима учун бу бошқача эмас айнан шундай бўлмоқда ва нимаси билан муҳим ёки унчалик аҳамиятли эмаслигини тушунтириш

Дунёни ахборот оқимида тушиниш — оғир. Биз буни тартибга солиб, сизларга уни тушунишга ёрдам беришни истаймиз. Муҳим қарорлар қандай ва нима учун шундай қабул қилинганини, бунинг ортидан нима ўзгаришини ҳамда бунинг бари сизга қандай таъсир этишини кўрсатиш.

  • Инсонлар ўртасидаги алоқаларни қуришга ёрдам бериш

Кўп ҳолатда биз ўзимизнинг маълумот қобиғимларимизда яшаймиз ва унинг ташқарисида ҳаёт қандай ўтаётганини кўп ҳам кўравермаймиз. Амалдорлар ўз фуқароларини тушунишмайди. Ота-оналар ўз болаларини танишмайди. Бир фикр билангина юрган одамлар, қолганларнинг бошқача фикр қилишини кўришмайди. Бизнинг таҳририятда бу каби жамоатларнинг ўртасида бир-бирини яқиндан тушунишга ёрдам берувчи кўприк қуриш яхши ғоя каби кўринмоқда.

  • Ҳаётингизни енгиллатишга ҳаракат қилиш

Дунёда ҳар қандай ғам-ташвиш кўп: қаердадир кимдир дунё билан видолашади, амалдорлар бюджетдан пулингизни ўғирлашади, йўллар ва йўлакларнинг аҳволи ночор, сиёсатчилар ҳаммамизга таъсир кўрсатувчи ёмон ёки тушунарсиз қарорларни қабул қилишади. Агарда биз ўз материалларимизнинг ёрдами билан сизларга нима, қандай ишлаётганини тушунтириб ёки тўғирлаб бера олсак, у ҳолда ғам-ташвиш ҳийла бўлсада озаяди, ьиз эса оз бўлсада ўзимизни баҳтиёр ҳис қиламиз.

Ўқувчи учун нима ўзгаради?

  • Ўрта кўламдаги янгиликларнинг матни озайиб, жуда қисқа ёки узунроқ ё батафсил ҳикоя қилинган материаллар кўпаяди.
  • Кун тартибидаги янгиликларнинг энг муҳимларигина чиқади, кунлик криминал хроника ва бошқа хабарларнинг сони озаяди.
  • Ўқувчиларнинг саволлларига жавоб берувчи изоҳ материаллар кўпаяди.
  • Биз сўзларга ёки баёнотларга назар ташламай, фаолиятларни кузата бошлаймиз.
  • Текширувлар ҳамда кенг кўламли репортажлар кўпаяди.
  • Биз сиёсатчилар билан амалдорлардан бажарилган ваъдалари ҳақида тез-тез сўрай бошлаймиз.

«Клооп»даги бу ўзгаришлар ҳар бир ўқувчи учун бундан кейин ҳам фойдали, қизиқарли ҳамда керакли бўлишимизга имкон яратади деб ишонамиз.

Биз билан бирга бўлинг!

Ҳурмат билан,

Элдияр