Путин қайтадан президент: Россияда президент сайлови қандай ўтди?

600

Россияликлар 18-мартда президент сайлашди — олдинда 70 фоиз билан Владимир Путин.

Экзит-полл натижалари кўрсатишича, Владимир Путин сайловчиларнинг 76,67 фоиз овозини олган. Бу кўрсаткич — 56,1 миллион сайловчининг овози.

Коммунист Павел Грудин сайловчиларнинг 11,79 фоиз овозини олса (8,6 миллион киши), Владимир Жириновский — 5,66 фоиз (4,1 миллион киши), Ксения Собчак бўлса сайловчиларнинг 1,67 фоиз (1,2 миллион киши) овозини олган.

Сайловдаги ғалабаси билан Владимир Путин президент тахтида яна олти йил — 2024 йилгача ўтиради, бу вақтда у 71 ёшга чиқади.

Владимир Путин Россиянинг давлат раҳбарлигига биринчи марта 2000-йилнинг 7-майида келган (сайловчиларнинг деярли 52 фоиз овози билан). Шундан сўнг яна президентликка номзодини қўйиб, икки марта ғолиб чиққан — 2004-йили (71 фоиз овоз) ва 2012-йили (63 фоиздан кўпроқ овоз билан).

Марказий сайлов комиссияси 18-мартда ўтган сайловда «жиддий» қонун бузарликлар бўлмаганини айтган.

Муҳолифат бюллетенларни тўплаб ташлашлар ва кузатувчиларга қўрқитувлар бўлганини айтиб чиққан.