ФҲМ Бишкек-Ўш трассасидан ўтишни тўрт тунга чеклади

765

Кўчки тушиш хавфи сабабли Фавқулотда ҳолатлар министрлиги 17 - 20 март тунлари Бишкек-Ўш йўлида харакатланишни чеклади. Чеклов барча автотранспорт воситаларига тааллуқли.

Бишкек-Ўш трассасидаги харакатланиш чеклови 17 мартдан 20 мартгача соат 21:00дан тонги олтигача амалда бўлади.

Чеклов «Сосновка», «Арал» ва «Отмок» постларида оғир юк машиналари ҳамда енгил автомобиллар учун киритилади.

«ФҲМ  фуқароларни куннинг кечки вақтида Бишкек-Ўш автойўлига чиқишни режалаштирмасликка чақиради», — дейилади муассасанинг хабарида.

ФҲМ мазкур йўлда харакатланишни кўчки тушиш хавфи боис чекламоқда. МЧС ограничило движение по трассе из-за возможного схода лавин. Сўнгги тўрт кўчки оқибатлари 16 март тунида бартараф қилинди.

Биринчи кўчки трасса ҳудудидаги Чичқон дарасига 13 мартда юз бериб, сўнг 15 мартда яна уч бор кўчки тушиши натижасида йўл деярлик тўрт кун ёпиқ бўлган.