Бишкек — Ўш автойўли кўчкилар тозалангач очилди

740

Транспорт министрлиги Бишкек-Ўш трассасини ҳайдовчилар учун очди. Йўл уч кун мобайнида ФҲМ ходимлари томонидан қор ва кўчкидан тозалангунга қадар ёпилган эди.

Бишкек — Ўш йўли тўлиқ очилганини Йўл транспорт министрлигининг матбуот котиби Бегайим Канат қизи «Клооп»га билдирди.

«Автойўл 16-март куни соат 17:10да тўлиқ очилди», — деб маълум қилди матбуот котиби.

Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг матбуот котиби Элмира Шерипова «Клооп»га билдиришича, Бишкек — Ўш йўлидаги қор кўчки тўлиқ тозаланган.

«Ҳозирда ҳар бир беш машина 500 метр оралиқ билан ўтказилмоқда», — деди Шерипова.

Сичқон қапчиғайида 13-мартда тушган 2,5 млн куб метр қор кўчкининг 144 минг куб метри автойўлни тўсиб қолган. Кўчкинаи тозалаш ишларига  11 техника, 41 қутқарувчи жалб қилинган