Жалолобод вилояти: Чегарачи «тасодифан» ўз ҳамкасбини отиб қуйди

651

Жалолобод вилоятининг Олабуқа районидаги чегара хизматининг аскари «тасодифан» ўзи билан бирга ишлаган ҳамкасбини отиб қўйган, у касалхонага етмасдан вафот этган.

Қирғизистоннинг чегара хизматидан «Клооп»га хабар берилишича, 13-мартда ҳарбий ходим ўқ отувчи қуролдан ярадор бўлиб ҳаётдан кўз юмган.

«Икки ҳарбий ходим чегарадаги муддати тугаб қайтиб келаётганда, уларнинг биттаси тасодифан ёнидаги ҳамкасбини отиб қўйган. У касалхонага етмасдан йўлда вафот этган.

Воқеа бўлган ерда Ҳарбий прокуратуранинг вакиллари иш олиб бориб, тергов юргизмоқда.