МСК номзодларнинг персонал маълумотларини текширишни таклиф қилди

157

Марказий сайлов комиссияси (МСК) талаби бўйича депутатликка номзодлар ўзларининг персонал маълумотларини беришга ва ишлатишга розилик бериш масъулиятини киритиш таклифини берди. Бундан ташқари, МСК бошқа давлатнинг фуқаролиги олганини яширган номзодалар учун жиноий жазо киритишни режалаштирмоқда.

МСКдан «Клооп» мухбирига билдирилишича, комиссия депутатликка номзодлар ҳақида маълумот бериш формасига ўзгартириш киритишни таклиф қилган. Форманинг янги нашрида номзодда бошқа қўш фуқаролиги йўқлигини ва судланган ёки судланмагани бўйича маълумотни кўрсатувчи бўлим пайдо бўлади.

«Депутатликка номзодлар МСКга топширган маълумотлар учун жавобгарликни ўзларига олишади», — деб билдирилди МСКдан.

Агарда Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси қабул қилинадиган бўлса, унда депутатликка номзодлар ҳам персонал маълумотларини топшириш ва ишлатишга розиликларини берадиган бўлишади. Шундай қилиб МСК депутатлик мандатга номзодлардан тушган маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

МСК декабрь охирида била туриб қўш фуқароликни яшириш учун жиноий жазони киритишни таклиф қилган. Комиссия бундай чоралар обрўсиз депутатликка номзодларга йўл бермаслик имкониятини беради деб ҳисоблайди.

Бу чораларни МСКда Қозоғистонда 16-февралга ўтар кечаси қирғиз депутати Дамирбек Асилбек уулу қўлга олингандан сўнг ишлаб чиқилган.

Кейинроқ Қозоғистон ҳукумати қирғизистонлик ҳамкасбини қўлга олинган депутатда Қозоғистон фуқаролиги борлиги ҳақида хабар беришган.