Ҳукумат мактабларда молиявий савдхонлик бўйича дарсликларни киритишни режалаштирмоқда

719

Қирғизистоннинг Миллий банки Таълим министрлиги билан биргаликда мактаб дастурига молиявий саводхонлик бўйича дарсликларни киритишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ҳукумат мактаб пособияларини ишлаб чиқмоқда.

Миллий банкка қарашли Молиявий саводхонлик бўйича сектор раҳбари Эмир Болотбеков «Клооп»га берган интервьюсида мактаб дастурига молиявий саводхонлик бўйича дарсларни киритишни режалаштираётганини айтди.

«Биз молиявий саводхонлик бўйича бир неча мавзу бўлиши учун "Инсон ва жамият" дарсига ўзгартиришларни киритишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда 4-5 мавзу ҳақида ўйламоқдамиз. Айни вақтда 5-синфдан 11-синф ўқувчилар учун мактаб қўлланмасини тузишнинг устида иш олиб бормоқдамиз, унга бошқа соҳалар бўйича ҳам мавзулар киради», — деди у.

Болотбековнинг қўшимча қилишича, Таълим министрлиги янги дарсликларни Қирғизистоннинг бир неча мактабларида синов лойиҳаси сифатида кирита бошлайди, бироқ у айнан қайси мактабларда эканини айтмади. Материални эълон қилиш вақтида Таълим министрлигининг матбуот хизмати билан алоқа қилиш имкони бўлмади.

Миллий банк раҳбари Толкунбек Абдигуловнинг айтишича, ҳозир ҳукуматда курс кичкина болаларгагина эмас, катта болалар учун ҳам ишланмоқда.

«Ўрганиладиган нарсалар бор. Масалан, агарда одам кредитни олувчиси ўзи бўлмаса, уйини гаровга қўйиши керакмаслиги ёки оғзаки келишувгагина ишониб, ҳужжатларни тўғриламай туриб ҳам биргаликда иш юритиб бўлмаслигини тушунтириши керак», — деб келтирди «24.kg» нашри Абдигуловнинг айтганларини.

Ҳукумат қарорига кўра, халқнинг саводхонлигини ошириш бўйича дастур 2020-йилганча ишлаб чиқилиши керак.