Қирғизистон Халқ артисти Ашир Чокубаев вафот этди

169

 

Ашир Чокубаев. Сурат: Перизат Сабинова. Бишкекчанка журнали

11-март куни эрта билан Қирғизистон Халқ артисти Ашир Чокубаев дунёдан кўз юмди. Қирғиз – қозоқ фильмларидаги роллари билан танилган актёр узоқ  вақт давом этган касаллик туфайли 71 ёшида вафот этди.

«Кўчманчилар», «Қурмонжан датка» ва «Ок илбирснинг насли» фильмларидаги роллари билан танилган Ашир Чокубаев 11-март куни хасталиги туфайли кўз юмди.

Унинг ўғли Адил Чокубаевнинг айтишича, актёр касаллиги билан беш йилча курашган.

Ўша вақтларда Ашир Чокубаев фильмларга суратга тушишни давом эттирган — унинг сўнгги образ яратган фильмлардан бири 2015-йили намойиш этилган «Омонат» киноси бўлган. Мазкур қозоқча фильмда Чокубаев Манафа Сейдоглунинг образини яратган.

Мен яхши кўринишга мажбурман, хаста ва қариб қолган чолни кўриш кимга ҳам қизиқ?», — деб айтган Ашир Чокубаев нашрлардан бирига берган интервьюсида.

Қирғизистон Халқ артисти 71 ёшида вафот этди. Чокубаевнинг 70 йиллик юбилейи декабрда нишонланган.

Чокубаев Бухоро амири образини яратган «Курманжан датка» фильмидан кадр.

Чокубаев театр ходимларининг оиласида дунёга келган. Унинг онаси театрда ишлаган, шунингдек отаси Назарбек Чокубаев таниқли артист бўлган.

Чокубаев ўзида бошқа танлови ҳам бўлмаганини айтган. У  театр актёрлари оиласида улғайиб, бола чоғидаёқ санъаткорлар даврасида ўсган.

У Халқаро Россия давлат кинематография институтини битирган ва қирғиз телевидениесида ишлаган, шундан сўнг «Ўз уйим» деб аталган театрда фаолият олиб борган.

Илк марта Чокубаев кинога 1968-йили қисқа метражли «Парижга йўл» фильмида суратга тушган ва ўзининг меҳнат фаолиятида жами 30га яқин совет, қирғиз ҳамда қозоқ фильмларида роль ўйнаган.

«Мен Қирғизистонда ва Қозоғистонда нимани истасам барчасига етишдим, кинода ҳам, театрда ҳам ишладим. Фарзандларим, набираларим бор, уй қурдим, шунингдек аёлим билан 40 йил бахтли умр кечирдим. Ҳаёт ўйлагинимдек бўлди!», — деб айтган актёр ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида.