Нима учун ҳукуматга «Кумтор»нинг миллионлаган доллари билан «Онкология хизматини қўллаш фонди керак»? Тушунтирамиз

126

 


Онкология касалликларини даъволаш жиҳози. Иллюстратив сурат

Канаданинг «Кумтор» компанияси Қирғизистонда онкология касалликларига қарши курашишга 10 млн доллар ажратди. Ҳукумат бу маблағларни бошқариш учун махсус фонд тузди. Парламент депутатлари бу пуллар бюджетга тушмаганидан норози бўлишмоқда. Ҳукумат бу фонд нима учун керак эканини ва у қандай ишлашини тушунтирди.

Нима бўлган?

Жогорку Кенешнинг депутатлари Акилбек Жапаров ва Айсулуу Мамашова 5-мартда Ҳисоб палатасидан ҳукумат томонидан тузилган «Онкология хизматини қўллаш фонди»ни текширишни сўрашди. Бугунги кунда Канаданинг олтин ишлаб чиқарувчи «Кумтор» компанияси унинг ҳисобига 7 млн доллар ўтказиб қўйган, шунингдек яна 3 млн долларни кейинроқ ўтказади.

Депутатларнинг айтишича, бу пуллар казначейство орқали ўтмасдан, шахсий банк ҳисобига тушиб қолган.

«[…] бу пуллар бюджет тегишли бўлиб ҳисобланадими ёки йўқми? Давлат орган қошида жамоат фонди тузиш — бу тўғрими?», — деб савол берди Мамашова.

Депутатларнинг билдирувларидан сўнг бу масала тезда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилина бошлади. Ижтимоий тармоқнинг қўлланувчилари ҳукумат нима учун бюджет пулларини онкология касалликлари учун ускуналарни сотиб олишга эмас эҳтимол ўзининг маъмурий чиқимларига сарфлаган жамоат фондни тузганига ажабланишди.

«Энди долларларнинг ярми бу фонд учун хизмат қилишга, бу фондда ишлаганларнинг маошларига, қоғозларни, иш техникаларини, жиҳозларни сотиб олишга, идоранинг ижара пулига, машиналарга, ёқилғи мойига ва бошқа нарсаларга кетади», — деб ёзган фейсбукнинг қўлланувчиси Улан Жумаков.

Шунингдек, қўлланувчилар фонднинг ишини Ҳисоб палатаси текшира олмаслигидан норози бўлишган, чунки у — давлат структураси эмас.

Бу қандай фонд ва нима сабабдан «Кумтор» унга пул ўтказади?

Қирғизистон Канаданинг «Кумтор» компанияси билан  2013-йили олтин ишлаб чиқарувчилар билан «экологияга зиён» етказгани учун судлашган. Қирғизистон томон компаниядан 7 млрд сомдан ортиқ жарима тўлаб беришни талаб қилган.

Бироқ «Кумтор» бундай шартларга кўнмаган, судлар 2017-йилнинг сентябрига қадар чўзилиб кетган. Унда  Қирғизистоннинг ҳукумати билан «Кумтор»нинг раҳбарияти  барча даъво аризаларини қайтариб олиш бўйича келишиб олган ва янги битимга қўл қўйишган.

Янги битимга кўра, Канаданинг компанияси Иссиқкўлнинг қирғоғида янги замонавий сув тозаловчи қувурларнинг курулишига ва Табиатни ривожлантириш фондига 50 млн доллар ажратиб беришни ваъда қилган. Бундан ташқари, «Кумтор» компанияси олтин ишлаб чиқарувчи атроф-муҳитга  етказаётган зарари учун ҳар йили тўланувчи экология тўловини кўпайтирган. Агарда аввал компания ҳар йили 310 минг доллар тўлаб турган бўлса, энди 3 млн доллар тўлаб туради.

Бундан ташқари, канадаликлар ўлкадаги Онкология марказини техник жиҳозлашга 10 млн АҚШ доллари ажратиб беришни ваъда килишган. Тўғри шу маблағларни бошқарув учун ҳукумат «Онкология хизматини қўллаш фонди»ни тузган.

Шундай бўлса ҳам нима учун тузилган бу фонд? Нима учун бу пулларни ўлканинг бюджети орқали ўтказиб бўлмаган?

Ҳукуматнинг матбуот хизмати фонд тузишни бошқа сабаблари Канаданинг антикоррупция қонунлари компанияларга бошқа ўлкаларнинг ҳукуматларини тўғри молиялашни тақиқлаганида ҳам деб айтмоқда.

Ҳукуматда «Кумтор» фондига 7 млн доллар ўтказиб бергани ва яна 3 млн долларни кейинроқ ўтказишни айтишмоқда. Бу пуллар Қирғизистон инвестиция-кредит банкининг (KICB) ҳисобида сақланмоқда. Агарда сизлар бу банк кимга тегишли эканини билишни истасангиз, унда бизнинг материалдан ўқинг.

Фонд таркибига парламент депутатлари ва фуқаро фаоллари кириши мумкин бўлган Кузатув кенгаши бошқаради. Фондни ҳар йили аудиторлар текшириб туради ва жами у Қирғизистоннинг коррпцияга қарши кураш бўйича қонунларига бўйсунади. Фонднинг раҳбари Нургул Аднаева у бошқа давлат органлар сифатида ишлаб, ўша қонунларга бўйсунади деб айтмоқда.

Унинг айтишича, фонднинг ходимлари  ихтиёрий тарзда ишлайдилар, шу сабабли улар давлат бюджетидан ёки «Кумтор» ажратган маблағлардан маошларини олишмай   ди.

«Иш бошламасдан олдин ҳам бизни танқид қилиб, муҳокамага қила бошлашди. Ижтимоий тармоқларда сохта, ёлғон ёзишмоқда — пулнинг барчаси бир тийинигача онкология касалликларини даволашга сарфланади», — деди у.

Шундай қилиб бу фонд онкология хизматини қандай қилиб қўлайдиган бўлди?

У онкология касалликларини даволаш учун жиҳозларни сотиб олиб туради.

Фонд 25-январда давлат харидлари сайтида жами 376 млн сомни ташкил қилган тендер эълонини жойлаштирган. Фонд икки доимий тезлатгични (ред — Линейный ускоритель) 280,5 млн, шунингдек МРТни (ред — магнитно-резонансный томограф) 76,6 млн сомга сотиб олмоқчи. Булардан ташқари, фонд беш нафас олиш аппарати ва 16 кўп функцияли кроват сотиб олади.

Конкурснинг ғолиблари 30-мартда аниқ бўлади.

Нургул Аднаева фонд Соғликни сақлаш министрлиги томонидан асос солинган, шу сабабли у давлат харидлари порталида  тендерларни жойлаштира олади деб тушунтирди. Мисол учун: Мажбурий тиббий суғурта фонди (МТСФ) ҳам айнан шундай ишлайди.