«Электр станциялар» ишхонаси Бишкек ИЭМ нима сабабдан тендерсиз модернизацияланганини тушунтирди

163

«Электр станциялар» ишхонаси электроэнергия бўйича қонун Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) тендерсиз модернизация қилиш имкониятини бериши бўйича тушунтирди. Станцияда содир бўлган авариядан сўнг парламентнинг депутатлари ИЭМнинг тендерсиз янгилангани бўйича текширув ўтказишни талаб қилишган.

«Электр станциялар» ишхонасининг вакиллари «Тазабек» нашрига билдиришича, улар Бишкек ИЭМдаги модернизацияни «қонуний» ўтказишган.

«Тегишли давлат органлари Миллий энергетика дастури асосида йирик электр энергетика ишлаб чиқариш қувватини қуришни тендерсиз амалга ошириш ҳуқуқига эга», — деб келтирди муассасанинг сўзларини «Тазабек» нашри.

Бунгача ҳукумат Бишкек ИЭМни янгилаш учун Хитойнинг TBEA компанияси билан шартномани тендер ўтказмай тузгани ва шунингдек, компания техник-иқтисодий асослама ва бюджет бўйича батафсил маълумот бермагани аниқланган.

Депутат Кожобек Риспаев техник-экономик асосламалардаги муҳрлар ва имзолар битим тузиб бўлингандан кейин қўйилганини айтиб чиққан.

«Мен ТВЕА билан шартнома тузишга қарши чиққанман. Мен ўша вақтда лойиҳанинг техник-экономик асосномасибўлмаган хусусий компания жалб қилинганини, ўз навбатида бу халқаро низомларга қарши келишини айтганман. ИЭМ реконстркция бўлганига қарамасдан, биз ҳозиргача ҳисобот олмадик», — деб билдирган Риспаев.

Шундан сўнг депутатлар Бишкек ИЭМ модернизациясига кетган маблағларни текширув учун парламент комиссиясини тузган. Унга 386 млн АҚШ доллари кетган. Бу маблағларни кредит сифатида Хитой берган ва Қирғизистон бу пулларни 20 йилнинг ичида қайтариб бериши керак.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда қайта тикланган.

Ҳукумат авария учун жавобгарларга нисбатан «жиддий чоралар» кўришни ваъда қилган — бундай чоралардан бири ИЭМ директори Нурлан Омуркул уулуни ишдан бўшатилиши бўлган.

Ҳукумат айбдорларга нисбатан «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» ишхонасининг бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоев ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.