МХДК транспорт министрлиги амалдорини Норин дарёсидаги кўприк таъмири учун қўлга олди

104

Миллий хавфсизлик давлат комитети Транспорт министрлиги қошидаги хўжалик департаментининг раҳбари Арстанбек Ибраевни қўлга олди. У Норин дарёсидан ўтувчи кўприк таъмири учун ноқонуний тендер ўтказишда гумонламноқда.

МХДКнинг матбуот хизматининг билдиришича, Ибраев «Кербенжолкурулуш» компанияси билан кўприк таъмири учун 45,8 млн сомга ноқонуний шартнома тузган.

Шундан сўнг у мазкур ширкатга банк кафолатисиз 35,3 млн сом аванс ўтказган.

«Кейинчалик, ушбу маблағлар ишлатиб юборилган, кўприк эса ҳозиргача фойдаланишга топширилмаган», — дейилади махсус хизмат хабарида.

Ибраев Қирғизистон манфаатларига зид тарзда хизмат лавозимини суистеъмол қилиш ва тендер ўтказиш қонунини бузишда айбланмоқда.

Гумондор МХДКнинг ТИЗОсига киргизилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.