Атамбаевнинг вакиллари «Ата Мекен» юристларининг мулкларини сотувга чиқаришни талаб қилишди

114

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг вакиллари суд орқали «Ата Мекен» партиясининг юристлари Канатбек Азиз ва Таалайгул Токтакунованинг мулкларини сотувга  чиқаришни талаб қилишди. Ўтган йилнинг ноябрида суд юристларнинг банк ҳисобларини қамоққа олган.

«Ата Мекен» партиясининг юристи Канатбек Азиз «Клооп» мухбирига 2017-йилнинг декабридан бошлаб у ўзи ва унинг ҳамкасби Таалайгул Токтакунова маош олмаганини айтди, сабаби суд уларнинг банк ҳисобларини ҳибсга олган.

«Ҳозирча улар Токтакунованинг қайси мулкини сотувга чиқармоқчи экани номаълум. Менинг мулким йўқ, бироқ ҳамма мени яшириб олган деб ҳисобламоқда», — деб тушунтирди Азиз.

Юристнинг қўшимча қилишича, собиқ президентнинг вакиллари уларга 10 млн сом жарима тўлаб беришга имконият беришмаяпти.

«Аввалги йили Октябрь район суди агарда биздан 10 млн сом топилган бўлса бизнинг банк ҳисобимизни ҳибсга олиш ажримини чиқарган. Бу суммани биздан топа олишган эмас, бироқ ҳисобларимизни шунга қарамай ҳибсга олишган», — деди у.

Бишкек шаҳар суди 2017-йилнинг августида «Ата Мекен» партиясининг юристларини маънавий зиён қатори Атамбаевга 10 млн сом жарима бериш мажбурияти юкланган.

Суд суриштирувларига юристларнинг 2017-йилнинг мартидаги матбуот йиғилишида айтган сўзлари сабаб бўлган.

Азиз ва Токтакунова аввалги президент Алмазбек Атамбаев ва унинг атрофидагилар 2017-йилнинг январида Дача-СУ қишлоғига қулаган турк ҳаво йўллари самолётидаги юкка эҳтимолий алоқаси бор бўлиши мумкинлигини билдиришган.