Жээнбековнинг 100 куни ва Атамбаевнинг 100 куни — сиёсатчиларнинг президентликларининг бошланиши нимаси билан фарқланади

128

Сооронбай Жээнбеков президентлик хизматини бошлаганига 100 кун бўлди. Бу вақт давомида у тўрт чет давлатга борган ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича сиёсатини эълон қилиб, коррупция билан курашувчиларни танқид қилган. Унинг даслабки 100 куни нимаси билан фарқланади ёки нимаси билан ўзига қадар президентлик лавозимини эгаллаган Алмазбек Атамбаевнинг биринчи 100 куни билан ўхшаш?

Инаугурация

Атамбаев: Меҳмонлар ва ташқи қарзнинг кечилиши

Атамбаев хизматни 2011-йилнинг 1-декабрида бошлаб, унинг инаугурациясига Грузия ва Туркиянинг президентлари Михаил Саакашвили ва Абдуллах Гул келишган. Шунингдек, маросимда Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжоннинг премьер-министрлари иштирок этишган.

Тадбир Токтогул Сатилганов номидаги филармонияда бўлиб ўтган. Атамбаевнинг инаугурациясига давлат 10 млн сом сарфлаган. Шу куни Туркия ва Қозоғистон ҳукуматлари Қирғизистоннинг 51 млн доллар миқдордаги ташқи қарзини кечиш бўйича келишувга қўл қўйган.

Жээнбеков: Президентлар иштирокисиз инаугурация

Жээнбековнинг инаугурацияси 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида ўтиб, Атамбаевникига солиштирганда соддагина бўлди.  Унга 13 млн сом сарфлаш режалаштирилган, бироқ бу маблағ жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган, ҳукумат унинг миқдорини 8 млн 400 минг сомгача камайтирган.

Жээнбековнинг президентлик хизматига киришув маросимида Қирғизистонда ишлаган чет ўлкаларнинг элчиларигина чақирилган ва бошқа давлат раҳбарларини чақиришдан бош тортишган.

Илк қадамлар

Атамбаев: Коалиция ташвиши

Атамбаев ўзининг президентлигини парламентда янги коалиция тузишни  муҳокама қилиш билан бошлаган. У коалиция тузиш мандатини КСДПнинг лидери Чинибай Турсунбековга топширган, парламент комитетларнинг сонини қисқартиришни таклиф қилган.

У коалиция президентга суд реформасини ўтказишга ёрдамлашиши керак деб билдирган. Атамбаев ўзи президент бўлгандан сўнг 1-декабрдан бошлаб КСДПнинг аъзоси бўлишни тўхтатаган.

Жээнбеков: собиқ президентни ҳурмат қилиш

Жээнбеков ўз президентлигини Атамбаевга «халқнинг бирдамлиги, ўлкадаги тинчликни ва иттифоқни мустаҳкамлашга» ва «сиёсий эрк ва мардлик кўрсатгани»  учун «Қирғизистон қаҳрамони» унвонини топшириш билан бошлади.

Жээнбеков Атамбаевга унвон топшириши ҳақида 24-ноябрда ўзининг инаугурацияси вақтидаёқ айтган.  Бундан ташқари, у «Атамбаев бошлаган йўлни» давом эттиришни ваъда қилган. Сайлов жараёнида Атамбаев ўзининг Қирғизистон социал-демократлар партиясидан номзод бўлган Жээнбековни қаттиқ қўллаган.

Бироқ кейинроқ Жээнбеков ҳам парламентдаги фракцияларнинг лидерлари билан учрашган ва улар билан ўлканинг бундан кейинги ривожи ҳақида суҳбатлашган. Унинг айтишича, фуқаролар томонидан бўлаётган даъволарни асосийсилари ҳуқуқ тартибот органлари ва суд тизими номига келиб тушган.

Илк хорижий сафар

Атамбаев: Россия

Атамбаев ўзининг президент сифатидаги илк иш сафари билан Россияга борган. У бу ўлкани инаугурация вақтидаёқ «стратегик  ҳамкор» деб атаган. Ўшанда у Москвада Россиянинг президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, у билан икки томонлама ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган.

Ўша ерда, Москвада, Атамбаев бошқа ўлкаларнинг президентлари Тожикистоннинг раҳбари Эмомали Рахмон ва Қозоғистон лидери Нурсултан Назарбаев билан музокаралар олиб борган. Атамбаев президентлик хизматининг иккинчи ойидаёқ қайтадан Москвага борган ва такроран Медведев билан учрашган.

Жээнбеков: Такрор Россия

Қирғизистоннинг иқтидордаги президенти сиёсатчи Атамбаевнинг ўрнини эгаллаган ва ўзининг ўлка раҳбари сифатидаги илк чет эл сафарини ҳам Россиядан бошлади. Сафардан асосий мақсади «стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш» бўлган. Ўз сафари вақтида Жээнбеков Россиянинг президенти Владимир Путин ва премьер-министр Дмитрий Медведев билан учрашган.

Жээнбеков Россияга бўлган илк сафарини «жуда муҳим ва рамзий» деб атаган. У Қирғизистон «стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзлайди» деб билдирган. Президент сайловидаги ғалабаси билан Жээнбековни биринчи бўлиб Путин табриклади, шунингдек Қирғизистоннинг янги президенти ўзининг биринчи интервюсини Россиянинг ОАВлари «РИА Новости» ва ТАСС нашрига берган.

Шунингдек, президент Қирғизистонда рус тили расмий мақомини сақлаб қолишини айтган, чунки бу «дўстликнинг ва БМТнинг тилларидан бири» бўлиб ҳисобланади.

Бошқа чет давлатларга сафар

Атамбаев: Туркия билан алоқани мустаҳкамлаш

Атамбаев иккинчи сафари билан Туркияга борган, у ерда президент Абдуллах Гул билан учрашган, ўлканинг парламентида нутқ сўзлаган. Атамбаев Түркияни «кучли демократик» давлат қурулишининг намунаси деб атаган. Бундан ташқари, у Түркияга бўлган сафарини икки давлат ўртасидаги муносабатларни «ривожлантиришдаги янги босқич» деб атаган.

Жээнбеков: Қозоғистон билан келишмовчилик масаласини ечиш

Жээнбеков Россияга қилган сафаридан сўнг Беларуссиянинг маркази Минскка жўнаб кетган, у ерда президент Жамоат хавфсизлиги ҳақида келишим ташкилотининг (ЖХКТ) мажлисига қатнашди. Жээнбеков у ердан Қозоғистоннинг президенти Нурсултан Назарбаев билан қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият ҳақида суҳбатлашган. Қозоғистон Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини қаттиқ танқид қилгандан сўнг чегарадаги назоратни кучайтирган

Томонлар чегара пунктлари аввалги тартибда ишлай бошлаб, чегарадаги масалалар «йўл харитасига» қўл қўйилгандан сўнг ҳал этилишини маслаҳатлашишган. Қозоғистон президентининг маълумотига кўра, Жээнбеков чегараги вазиятни унинг «шахсий жавобгарлиги остида» тартибга солишни илтимос қилган.

Марказий Осиё давлатларига бўлган сафарлар

Атамбаев: Қўшниларга сафарсиз

Атамбаев ўзининг илк президен сифатидаги 100 кунини Марказий Осиё давлатларига сафарсиз ўтказди — бир томондан бу Қирғизистон яқиндагина ҳукумат алмашувини ва ўлканинг жанубидаги миллатлараро жанжални бошидан кечириши билан тушунтирилади.

Жээнбеков: Барча қўшниларга меҳмонга

Жээнбеков собиқ президентга нисбатан, Марказий Осиё давлатларига бир оз сафар қилгандек бўлди

Декабрнинг ўртасида Жээнбеков икки кунлик сафари билан Ўзбекистонга борган, ўзининг ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Ўша вақтда Жээнбеков Ўзбекистон «дўст ўлкадан стратегик ҳамкорга» айланди деб билдирган.

Мирзиёев бу сафарни икки давлат учун «тарихий» деб атаган. Айни вақтда Жээнбеков муросасиз Ўрта-Тўқай сув омборини Қирғизистонга тегишли бўлишини, бироқ ундаги сувнинг 90 фоизидан ўзбекистонликлар фойдаланаётгани бўйича битимга қўл қўйган.

Декабрнинг охирида Жээнбеков Назарбаевнинг таклифи асосида Қозоғистонга жўнаб кетган.

Икки президент ҳам давлатлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётганига ишонтиришган. Жээнбеков Назарбаевни «катта ака» ва «оқсоқол» деб атаган ва Қозоғистон лидери «дўстлик ва қариндошлик» муносабатларини сақлаб қолишни ваъда қилган.

Томонлар шундай қилиб аввал бўлган келишимларни ҳуқуқий томондан қабул қилиш билан давлат чегарасини демаркациялаш бўйича келишувга қўл қўйишган.

Жээнбеков ўзининг Тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Рахмон билан 1-февралда учрашиб, унда ҳам Қирғизистон ва Тожикистон орасидаги чегарани делимитациялаш ва демаркациялаш масаласини муҳокама қилган.

Ҳудудларни кезиш ва уларнинг ривожланиши

Атамбаев: Миллатлараро тинчлик учун Ўшга сафар

Атамбаев президентликдаги илк ойларида Ўш вилоятига борган. У 2010-йилдаги миллатлараро низо вақтида жабрланган тадбиркорлар ва талабалар билан учрашган. Унинг асосий мурожаати жанубдаги миллатлараро дўстликни сақлашга қаратилган.

Жээнбеков: Норинга бўлган сафаридан сўнг ҳудудларни ривожлантириш ғояси

Жээнбеков президентликнинг 100 кунида Норин вилоятида бўлиб қайтди. Бу сафардан сўнг у 2018-йилни ҳудудларни ривожлантириш йили деб эълон қилган.

Президент ҳукуматга ҳудудларни тоза сув билан таъминлаб, барча вилоят касалхоналарини модернизациялаб ва жиҳозлаб, йўлларни таъмирлаб, мактабларни ҳамда болалар боғчаларини қуриб, уларни қайта таъмирдан ўтказишни таклиф қилган

Шундан сўнг Жээнбеков маҳаллий бюджетларни молиялаштиришни ортириб, маҳаллий давлат органларига маблағларни ўзлари бошқаришга имконият беришни таклиф қилган. Президент ғоясига кўра, ҳокимлар ҳудудий бўлимларни ва давлат комитетларнинг етакчиларини ўзлари ишдан бўшата олишади.

Президент январнинг охирида маҳаллий кенгашларнинг иши ночор бўлса тўғри давлат бошқарувини киритишни таклиф қилган. Президентнинг айтишича, 2016-йили сайлов ўтказгандан сўнг кўпчилик маҳаллий кенгашлар қишлоқ ҳўжалиги раҳбарларини ва шаҳар мэрларини сайлай олмаган ва бу ўз навбатида «давлат ишига зиён етказади».

«Қонунда давлат тўғри бошқарув институти бор, бироқ у бир марта ҳам фойдаланилмаган. Бошқарувнинг шу қуролидан фойдаланиш вақти етди шекилли», — деган ўшанда Жээнбеков.

Коррупция билан кураш

Атамбаев: Атамбаев «акулаларни» қўлга олишга чақирган

Атамбаев ўз президентлик хизматидаги биринчи ойда Коррупция билан курашиш масаласи бўйича мудофаа кенгашининг мажлисини ўтказган. У коррупция билан курашиш бўйича тадбирлар етишмаслигини билдирган, чунки у «ниҳоятда катта миқдорга» етган.

«Коррупция бизда ҳеч бўлмаган миқдорга етди. Истаганча оқлансак ҳам яна объектив сабабларни баҳона қилсак ҳам бўлади, бироқ аччиқ ҳақиқатдан ҳеч қаерга яширина олмайсан –ўлкамизда коррупция гулламоқда», — деб билдирган у ўшанда.

Атамбаев бош прокурор Аида Саляновадан прокуратура ходимларининг ишига баҳо беришни талаб қилиб, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) қошидаги Антикоррупция хизматининг (АКС) директорини агарда хизмат жиноятларига қарши конкрет натижаларни бермаса ишдан олиш билан қўрқитган.

Бу АКСнинг олдига шундай мақсад қўйилган: майда "балиқлар" билан эмас "акулаларга" қарши кураш, түрмада товуқ ўғирлаганлар эмас, ўлкага катта зиён етказганлар ўтириши керак », — деб билдирган Атамбаев.

Бундан ташқари, у ўлканинг Коррупцияга қарши давлат сиёсатини стратегиясини тайинлаган.

Жээнбеков: Антикоррупционерни хизматдан олди

Жээнбеков ҳам ўзининг биринчи Хавфсизлик кенгашининг  (аввал Мудофаа кенгаши) мажлисининг куч органларини ва бош прокуратурани танқид қилиш билан бошлади. Президент уларни коррупция билан «самарасиз» кураши учун айблади. Унинг айтишича, куч тузумлари коррупцияга ўзлари «ботиб» қолишган.

Президентнинг айтишича, прокуратура жиноий иш ҳолатларининг саккиз фоизидагина қўзғаб, судлар бўлса ишларни «махсус» чўзиб келган, күч органларига эса коррупция жиноятлар билан муваффақиятли курашишга тўсқинлик қилмоқда.

Жээнбеков судлар билан ҳуқуқ тартибот органларининг ишига агарда улар қонунларни бузишса аралашишга тайёр эканини айтган.

Шунингдек, президент МХДКнинг қошидаги Антикоррупция хизматини (АКС) танқид қилган — у унинг фаолиятини «самарасиз» деб атаб,  АКСни кадр таркибида турган ҳар бир ходимнинг эгаллаган ўрнига тўғри келишини кўриб чиқиш зарурлигини билдирган.

Президент ҳукуматга 2019-йилнинг 1-январига қадар Бишкек ва Ўшнинг судларининг, прокуратураларининг ва ҳуқуқ тартибот органларининг хизмат жойларида уларнинг ходимлари фуқаролар билан қандай қилиб суҳбатлашаётганларини назорати учун видео кузатув тизмини ўрнатишни таклиф қилган. Ўша йилнинг 1-июнига қадар бундай видеокамералар бошқа шаҳарларда ҳам ўрнатилиши шарт.