Сагинбек Исмаилов МХДКнинг Антикоррупция хизматининг етакчиси бўлиб тайинланди

165
Сагинбек Исмаилов. Сурат: «Кабар» Маълумот агентлиги

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) Антикоррупция хизматининг (АКС) янги раҳбари бўлиб Сагинбек Исмаилов тайинланди. Унгача бу хизматни президент Сооронбай Жээнбеков куч тузумларини коррупция билан самарасиз кураши учун танқид қилгандан сўнг бўшатилган Дуйшонбек Чоткораев эгаллаб келган.

Президент Сооронбай Жээнбеков 6-мартда Исмаиловнинг Антикоррупция хизматининг етакчилигига тайинланиши бўйича фармонга қўл қўйди.

Бу хизматга тайинлангунга қадар Исмаилов Жазо ўташ бўйича давлат хизматининг (ЖЎДХК) раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Исамаилов хизмат йўлини ўша вақтда Фрунзе шаҳрининг Свердлов РИИБида милиционер бўлиб ишлай бошлаган. Шундан сўнг у Сокулук РИИБида, Бишкек ШИИБида ва Қирғизистоннинг ИИМида ҳар қандай тезкор хизматларни аркалаган.

Шунингдек, Исмаилов ҳуқуқ тартибот органларида етакчилик хизматларни эгаллаган. У икки марта ИИМнинг жиноий қидирув бош бошқармасида етакчи бўлиб тайинланиб, ИИМнинг жамоасининг аъзоси бўлиб ҳисобланган.

Жээнбеков АКСнинг собиқ раҳбари Дуйшонбек Чоткораевни 19-февралда ишдан бўшатган. Уни Хавфсизлик кенгашининг мажлисида давлат раҳбари томонидан айтилган «кучли» танқидидан сўнг хизматдан олинган.

Жээнбеков коррупция билан курашувчиларни улар ўзлари «унга ботиб» қолишган деб билдирган ва танқид қилган. Жээнбековнинг айтишича, МХДКга қарашли Антикоррупция хизмати «дахлсизлар табақасига» айланиб қолган.

«2017-йили АКС хизмат жиноятларига қарши курашиш борасида фақатгина 22 пора олиш фактини аниқлаган. Бошқача айтганда, ўрта ҳисоб билан бир ойда бир ярим факт аниқланган», — деб билдирган президент.

Жээнбеков уларнинг фаолиятини «самарасиз» деб атаган ва Антикоррупция хизматининг кадр таркибидаги ҳар бир ходимнинг эгаллаган ўрнига тўғри келишини қараб чиқиш зарурлигини билдирган.