Божхона ва солиқ хизмати ходимлари 217 млн сомни ўғирлашда гумонланмоқда — жиноят иши қўзғалди

572

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети  (МХДК) 217 млн сом ўғирланиши бўйича жиноий иш қўзғади. Шубҳалилар орасида Солиқ ва Божхона хизматларининг, шунингдек Экономика министрлигининг ходимлари бор.

МХДКнинг маълумотига кўра, ҳусусий компаниялар маҳсулотларни киргизишдаги Қўшимча нарх солиғи  (ҚНС) бўйича ҳисоботларни ўз ҳужжатларида солиқни ҳусусий тўламлар  қатори кўрсатган.

«Бу  схема бўйича, айрим юридик томонлар Хитой Халқ Республикасидан товарни импортлашда келиб чиққан қўшимча нарх солиғини (ҚНС) ортиқча тўлаб қолгани бўйича сохта ҳисоботларни солиқ органларига бериб туришган», — деб айтилади матбуот хизматининг маълумотида.

2016-2017-йиллардаёқ мазкур юридик томонлар учун бюджетдан «асоссиз ҚНС бадалидан» 217 миллион сом зарар келтирилган.

Солиқ хизматининг матбот марказидан «Клооп»нинг мухбирига идора ходимларининг порахўрлик схемаларига алоқадорлиги сабабли жиноят иши қўзғалганини тасдиқлаб бера олишмади.

«МХДКнинг маълумоти бир соат аввал чиқди. Афсуски, бизда маълумот йўқ», — деб хабар берилди матбуот хизматидан.

Қирғизистоннинг божхона хизмати «Клооп»нинг мухбирига жиноят иши қўзғалганини инкор ҳам қилмади, маълумотни тасдиқламади ҳам. Улар барча саволлар билан МХДКга мурожаат қилишни таклиф қилишди.

Экономика министрлиги эса «Клооп»га мазкур маълумотни аниқлашаётганини билдиришди.

«АКИпресс» нашри ўз ўқувчисига таяниб, билдиришича,  «ниқобли кишилар» «Дордой» бозорининг омборларида тинтув ўтказмоқда, солиқ хизмати ва божхона терминали эса қуршовга олинган. МХДК бу маълумотни тасдиқлади.

«Иш ҳақида тўлиқ маълумот кейинроқ маълум бўлади», — деб билдирилди матбуот хизматидан.

«Дордой» бозорининг маъмуриятидан изоҳ олиш имкони бўлмади.