АҚШда «қурол контрабандаси» учун собиқ элчининг ўғли қўлга олинди. Бу бўйича нималар маълум?

186

АҚШда қурол контрабандаси бўйича айбланган Александрия шаҳрининг икки турғуни қўлга олинди. Полициянинг маълумоти бўйича, улар Қирғизистон фуқаролари Элдар Резванов ва Тенгиз Сидиков бўлиб чиққан. Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Замира Сидикова билдиришича, Тенгиз унинг ўғли.

Тенгиз Сидиков

Нима содир бўлди?

Американинг ОАВлари 28-феваралда Чеченистонга етказиб берилган қурол контрабандасида гумонланаётган икки кишини қўлга олиниши бўйича хабар беришган. Бошида уларни янглишиб чеченлар деб ўйлашган, бироқ кейинроқ қўлга олинганларни иккиси ҳам Қирғизистон фуқароси экани аниқ бўлган. Улар 28 ёшдаги Тенгиз Сидиков ва 27 ёшдаги Элдар Резванов.

АҚШнинг юстиция департаментининг сайтида жойлашган  ҳужжатга кўра, Сидиков ва Резванов қисмларга ажратилган 100 дона қуролларни сотиб олишган ва уларни лицензиясиз Чеченистонга жўнатишга ҳаракат қилишган.

Тергов версияси бўйича, улар контрабанда товарни сохта ҳужжатлар билан ошхона буюмлари қатори кўрсатиб жўнатишга ҳаракат қилган.

Яна қандай айбловлар бор?

Американинг юстиция департаменти хабар беришича, қирғизистонликларга қуролларни ноқонуний сотиш, АҚШдан контрабанда товарларни чиқариш, айғоқчилик, кўзбўямачилик ва пул изини яшириш бўйича айблар қўйилган.

Агарда суд уларнинг айбини исботласа, унда улар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бироқ федерал жиноятлар учун реал муддат кўпинча бундан озроқ бўлади.

Қурол қаердан олиниши мумкин?

Patch.com нашри билдиришича, қўлга олинганлардан биргина қурол эмас, уларнинг эҳтиёт қисмларини   ҳам сотиб олиб туришган: асосан, Glock тўппончаси ва АК-47 автоматига ўқ соладиган магазинлар. Сотиб олишда улар Виржиния шаҳрининг қурол-яроқ сотувчиларига мурожаат қилишган.

Нашр  журналистларини маълумотига кўра, Сидиковнинг қуролларни қонуний тарзда сотиб олишга имконият берган «грин-карта» (АҚШда яшаб туриш ҳуқуқи) бўлган.

Бунга бошқа кимсани алоқаси йўқми?

Россиянинг «Коммерсант» нашри АҚШнинг Ички хавфсизлик агентлигининг ходими томонидан судга кўрсатилган ҳужжатига таянган ҳолда билдиришича, бу ишда шунингдек, қўлга олиган Тенгиз Сидиковнинг бир акаси Чингизнинг исми ҳам келтирилган.

Материалнинг муаллифи Евгений Хвостик тасдиқлашича, Чингиз АҚШда «ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган» бўлган. Бироқ у бу иш бўйича айбланувчи ёки гумондор қатори ўтган, ўтмагани номаълум.

«Коммерсант»нинг маълумоти бўйича, Тенгиз ва Чингиз электрон Gmail почтаси орқали алоқа қилиб турган. Махсус хизмат уларнинг хабарлашишини ўқишга имкониятни аввалги йилнинг куз ойларида суд қарори асосида олишган.

Газета улар қурол-яроқларни сотиб олишга жами беш минг доллар сарфлашган деб ёзади. Ўтган йилнинг май ойида Тенгиз Сидиков 24 Glock тўппончасини сотиб олгани эҳтимоли, тўппончаларни умумий сони 64 донани тузган.

Гумондорлар кузатувга олиш уларни қуролларни почта хизмати орқали тўрт  тугунча  билан Россияга ва Қирғизистонга жўнатишни режалаштирганини, бироқ уларнинг уч пакети Грознийга мўлжалланганини аниқлашган.

Қирғизистон бунга қандай реакция қилди?

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлигидан (ТИМ) Қирғизистон фуқароларини қўлга олиниши бўйича комментарий олишга имконият бўлмади — ТИМ Виржинияда ҳозир тун эканини баҳона қилди. Бироқ шунга қарамасдан, министрлик Қирғизистоннинг АҚШдаги элчилигига сўров жўнатганини билдирди.

Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси ва ResPublica газетасининг муҳаррири Замира Сидикова бир неча нашрларга улардан бири унинг ўғли Тенгиз эканини билдирган. Бироқ Сидикова Тенгизнинг қурол контрабандасига алоқасини инкор қилган, ўғли АҚШда IT-компанияларининг бирида ишлаётган деб хабар берган.

Замира Сидикова ўғли Тенгиз билан

Унинг айтишича, ўғлининг  дўсти бўлган Элдар Резвановнинг уйида полиция тинтив ўтказган. Тенгиз аввал бу уйда Элдар билан бирга яшаган, бироқ бир йил аввал у ердан кўчиб кетган.

«Тенгиз дўстини қўллаб, нима бўлганини билиш мақсадида полиция бўлимига борган, бироқ полиция уни ҳам ушлаб олган, сабаби Элдар яшаган уйга уларнинг иккиси ҳам рўйхатга олинган», — деди Сидикова.

Сидикова қўшимча қилганидай, Элдар — Қозоғистоннинг фуқароси, бироқ у АҚШда нима иш билан шуғулланиши аниқ эмас.

«Балким, унинг қўлга олиниши бошқа одамлар билан алоқадор. Ҳозир ишнинг материалларини тайёрлаш керак. Улар  иккиси ҳам Вақтинчалик сақлаш жойида. Бунинг барчаси янглиш бўлиб, уларни қўйиб юборишади деб ишонаман», — деди Сидикова.