Россия: Олимпияда чемпионлари BMWнинг ваъда қилинган русумини олишмади

90

Пхенчханда ўтган қишкb Олимпиадада олтин медални қўлга киритган Россия спортчилари ваъда қилинган BMW X6 автомобилини олишмади. Ушбу русумдаги автомобилларни йиғувчи завод вакили олтин медал соҳибларига ушбу автомобиллардан беришини эълон қилган эди.

Режага кўра олтин медаль эгалари BMW X6, кумуш олганлар — X5, бронза медални қўлга киритганларга — X4 берилиши керак эди.

«Ҳақиқатда эса улар X5 ва X4 олишди. X6 ни мен у ерда кўрмадим», — деб билдирди Россия Фигурали учиш Федерациясининг президенти Александр Горшков.

Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган спортчи Алина Загитова «Медуза»на унга X6 эмас BMW X5 калитини беришганини тасдиқлади. Кумуш медаль олган Евгения Медведева эса X5 эмас BMW X4 олганини хабар қилди.

Россиянинг BMW Groupнинг вакиллари РБК нашрига хабар беришича, олтин медаль олган спортчиларга BMW X6 тақдим қилиш бошиданоқ режалаштирилмаган.

«Бошидаёқ олимпиадачиларни қўллаш учун тузилган фонд заявкасида икки автомобил тури кўрсатилган. Олтин медаль учун BMW X5 ва BMW X4 кумуш ҳамда бронза медаллари учун берладиган бўлган», — деб билдирган компания.

Лекин Калининграддаги автомобил йиғувчи «Автотор» заводининг вакили «РИА Новости» нашрига Олимпиаданинг олтин медаль эгалари BMW X6 билан тақдирланишини билдирган.

«Олимпиядачилар BMW Х4, Х5 ва Х6 олишади. Уларнинг бари Калининграддаги “Автотора” конвейридан чиққан», — деган у.

Олимпиада байроғи остида иштирок этган россияликлар икки олтин, олти кумуш, тўққиз бронза мукофотини олган ва Ўйинда медаллар ҳисоби бўйича 13-ўринни эгаллаган.