Пособияларни ноқонуний олган 46 кишининг  иши бўйича жиноий иш қўзғалди

589

Ҳарбий прокуратураси Ўш шаҳрининг, Новқат, Қадамжой ва Қорасув районларининг комиссариат ходимлари қарши жиноий ши қўзғади. Тергов версияси бўйича, ходимлар 2010-2017-йилларда 46 киши учун пособияларни ноқонуний ўтказиб берган.

Бош прокуратура билдиришича, 46 киши сохта гувоҳнома олиб, уларнинг исмлари  Афғонистонда эҳтимолий уруш ҳаракатларига қатнашганлиги тўғрисида ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатларига киритилган.

Сўнгра уларнинг ҳар бири маҳаллий социал ривожланиш бўлимларидан 2010-йилдан бошлаб 2017-йиллга қадар ой сайин олти минг сомдан олиб туришган.

Тергов давлатга 23,7 млн сом миқдорида зиён келтирилганини аниқлади.

Ҳарбий прокуратура «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш», «Хизмат вазифасида қалбакилик » ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.