Депутат Фархат Иминов мандатини топширди

611
Фархат Иминов парламент мажлисида

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Фархат Иминов ўз мандатининг муддати охирига етмаёқ ваколатларини тўхтатди. Ҳозирча Иминовнинг ўрнига парламентга ким келиши аниқмас.

Исмини айтишдан бош тортган Иминовнинг қабулхонасида ишлаган ходимлардан бири «Клооп» журналистига Иминов мандатини топширгани бўйича маълумотни тасдиқлади. У бу унинг «шахсий қарори» бўлган деб айтган ва истеъфо сабабини билдиргани йўқ.

Ҳозирча унинг ўрнига ким келиши аниқмас. 2-март куни депутатнинг ёрдамчиси Максат Алимбеков фейсбукда Иминовнинг мурожаатини чиқарган, унда парламентарий кетаётганлигини «сиёсий эмас» деб атаган.

«Бу сиёсий эмас, менинг шахсий ҳаётимга алоқадор қарорим. Бу қарорни чин юракдан қабул қилдим», — деб айтилади мурожаатда.

Иминов депутат бўлган вақтда «Республика — Ата-Журт» фракциясидан бюджет ва молия бўйича комитетга кирган. Шунингдек, 2008-2012-йилларда Бишкек шаҳар кенгашида депутат бўлган. 2005-2012-йиллар оралиғида хусусий компанияларда етакчилик вазифасида ишлаган.

2017-йилдаги президент сайлови вақтида президентликка номзод Омурбек Бабановнинг рақиблари Иминовни Қозоғистоннинг олий мансабдаги амалдорлари билан учрашган ва Қирғизистонда «провакация» чиқариш учун улардан «чегараларни» ёпиб туришни илтимос қилган бўлиши мумкин деб айтиб чиқишган.

Иминов айбловларни «ёлғон» ва «фитна» деб атаган. Депутат ўзининг очиқ хатида Бабановнинг оппонентлари «унинг ўзини ва издошларини қоралаш мақсадида бўлмаган баҳоналарни ўйлаб топишмоқда» деб билдирган.