Қирғизистон «Очиқ ҳукумат»га кирди. Бу нимани англатади?

812

2017-йилнинг ноябрида Қирғизистон халқаро «Очиқ ҳукумат» ташкилотининг аъзосига айланди. Ўлка ҳукумати аъзоликни «катта масъулият» деб атаб, бундан фахрланмоқда. «Очиқ ҳукумат» дегани нима, Қирғизистон ташкилотга аъзолик учун қанча маблағ сарфлайди ва бу нима учун муҳим?

«Очиқ ҳукумат» дегани нима?

Бу дунёнинг 75 ўлкаси кирган халқаро ташкилот. «Очиқ ҳукумат»га 2011 йили Бразилия, Индонезия, Мексика, Норвегия, Филиппин, Жанубий Африка Республикаси, Буюк Британия ҳамда АҚШ ўлкалари асос солган.

Ташкилотга аъзо бўлиш орқали иштиркочи ўлкаларнинг ҳукуматлари ўз фуқароларига очиқ бўлиши ва ҳисобот беришга мажбур экани айтилган қоидага бўйсинади.

Уюшма дунё бўйлаб фуқароларнинг ҳукуматга ишончи озайиб кетгани сабабли тузилган. Масалан, Freedom Houseнинг баёнотига кўра, 2015 йили дунёнинг 100дан ортиқ ўлкаси фуқаролик жамиятига босим ўтказа бошлаган. Дунё бўйича матбуот эркинлигининг даражаси мазкур баёнотга кўра, 12 йил ичида энг қуйига тушиб қолган.

Франциянинг  собиқ президенти Франсуа Олланд 2016 йили Париждаги  OGPнинг саммитида

Мамлакат «Очиқ ҳукумат»га қандай қўшила олади?

«Очиқ ҳукумат»га қўшилиш учун мамлакат ушбу ташкилотнинг баҳосини олиши керак. Баҳолаш вақтида ўлка жами балларнинг ўлчамидан 75 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Ўлкани бундай ушбу ўлчовлар бўйича баҳолашади: бюджетнинг шаффофлиги, ахборот олиш имконияти, амалдорларнинг мулки бўйича маълумотларни очиқлаш, фуқароларнинг давлат бошқарувига иштироки ҳамда нодавлат ташкилотларга босим ўтказилмаслиги.

Қирғизистон мазкур баҳолаш натижаси бўйича балларнинг 95 % олган.

Сўнгра нима бўлади?

Баҳолашдан кейин Қирғизистон Осиқ ҳукуматнинг декларациясига қўл қўйди — унда давлат бюджетнинг чиқимлари, давлат хизмат кўрсатишларининг самаралилиги ҳамда ҳукумат фаолияти бўйича маълумот олишга имконияти беришни яхшилашга мажьур экани кўрсатилган.

Декларацияга кўра, Қирғизистон қарор чиқаришда ва ҳукуматнинг ишини назорат қилишда ўз фуқароларининг иштирокини қўллаб, давлат қарорларининг олинишида шаффофликни таъминлаши керак.

«Очиқ ҳукумат»нинг иштирокчи ўлкалари ўз амалдорларидан этика меъёрларини сақлашни, порахўрлик билан курашни, давлат харидларини очиқ олиб боришни ва уларнинг даромад манбаларини очиқлашни талаб қилиши керак.

Қирғизистон ҳозир қайси босқичда?

Ҳозирда Қирғизистон 2018 йилнинг августидан бошлаб бажара бошлайдиган миллий тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқда.

Бу режада мамлакатнинг очиқ ахборот сиёсатини ҳамда ҳукуматнинг фуқаролар олдида ҳисоб беришини яхшилаш бўйича мажбуриятлар ёзилган.

Миллий иш режаси икки йилга ишлаб чиқилади. Шу вақт давомида Қирғизистон ўзининг фуқаролик жамияти билан биргаликда бу режа қандай бажарилаётганини йил сайин баҳолаб туриши лозим.

Мазкур баҳолашнинг ҳисоботлари «Очиқ ҳукумат»га берилиши керак. Шундан кейин ташкилот ҳукуматнинг фаолиятига баҳо бериб, янги режани ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини беради.