Парламент амалдорларга тегишли ширкатларнинг давлат харидларига иштирокини тақиқлади. Бу нима учун муҳим?

210
Жогорку Кенеш мажлиси. Иллюстратив сурат. Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Қирғизистон парламенти депутатлари учинчи ўқишда амалдорлар билан алоқадор компанияларга давлат харидларида иштирок этишни тақиқловчи ўзгаришларни қабул қилишди. Ҳозирда тендерларга компанияларда акцияларни 20 фоизидан озроғига эга бўлган амалдорлар қатнаша олади.

Нима бўлган?

Жогорку Кенеш депутатлари давлат амалдорлари, муниципиал ходимлар ва уларнинг қариндошларининг акция улушлари бўлган компанияларга тендерларда иштирок этишни тақиқлашди.

Тендерга қатнашган компанияда акцияси эгаси бўлган амалдор ва унинг қариндоши автоматик тарзда алоқадор томон бўлиб топилади.

Агарда амалдор компанияда акцияларнинг 20 фоизидан озига эга бўлса, унда бу компания давлат харидларида иштирок этади.

Қонун президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйгандан сўнг кучга киради.

Бу нима учун муҳим?

Агарда қонун кучга кирса унда тендер иштирокчиларига тенг имконият яратилади.

Ўзгаришларнинг ташаббусчилари  — парламент депутатлари амалдорлар ва давлат ходимлари агарда компанияда йўқ деганда бир акцияга эга бўлса тендернинг натижасига таъсир эта олади деб ҳисоблашади.

Шунга кўра, янги меъёр манфаатлар тўқнашувидан қутилишга ёрдам беради. Муаллифлар амалдорларнинг шахсий манфаатлари ўз хизмат вазифаларининг бажарилишига таъсир этади деб ҳисоблайди — бу бюджет маблағларини самарасиз фойдаланишига олиб келиши мумкин.

Ўзгаришлар  муаллифларининг фикрича, давлат харидлари тармоғи Қирғизистонда энг кўп коррупциялашган сфералигича қолмоқда. Айнан тендер ўтказишда амалдорлар кўплаган қоидаларни бузишмоқда.

2016-йили прокуратура органлари амалдорлар давлат харидларида қоида бузарликлар оқибатида 660 огоҳлантириш (бу чора кўриш актларининг умумий сонини 26,5 %) эълон қилинган.

Амалдорлар билан алоқадор компаниялар тендерларга қанчалик кўп қатнашади?

2014-йилгача тендерларга амалдорларнинг қариндошлари эгалик қилган компаниялар фаол иштирок этган.

Масалан: Тайирбек Сарпашевнинг қариндошига тегишли «Градиент» компанияси 20га яқин давлат тендерида енгиб чиққан. Сарпашев ўша вақтда биринчи вице-премьер министр хизматини эгаллаб турган.

Айрим депутатлар у компания тендерларни ютиши учун Сарпашев ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиш билан ёрдам бермоқда деб ҳисоблашган. Сарпашев эса компанияга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган.

Бироқ прокуратура текширувдан сўнг Сарпашев бу компаниянинг асосчиларидан бири эканлигини аниқлаган. Назорат органи премьер-министрга қоида бузарликларни  бартараф этиш бўйича кўрсатма берган. Ўша вақтда ҳукуматга раҳбарлик қилган Жоомарт Оторбаев Сарпашевга огоҳлантириш берган.

Осмонбек Артикбаев қариндошлари эгалик қилган «Неман-Фарм» компанияси 260 млн сомдан ортиқ маблағга давлат ишхоналарини дори-дармон билан таъминлаш бўйича тендерни ютиб олган. Артикбаев ўша вақтда энергетика министри бўлган.

Шундан сўнг парламентарийлар амалдорларга ва уларнинг яқин қариндошларига (ота-оналарига, фарзандларига, акаларига, опаларига, рафиқасига) тегишли компанияларга тендерда иштирок этишга тақиқлаган қонунни қабул қилишди.

Бироқ, агарда амалдор ва унинг яқин қариндошлари компанияда акцияларнинг 20 фоиздан озига эга бўлган бўлса, бу фирма тендерда иштирок этишга ҳақли бўлган.