ТИМ: Алматида қўлга олинган Қирғизистон депутатининг Қозоғистон фуқаролиги бор

653
Жогорку Кенеш депутати Дамирбек Асилбек уулу. Сурат: Табилди Кадибеков/«Спутник»

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) Қозоғистонлик ҳамкасбларидан Қирғизистон депутати Дамирбек Асилбек уулунинг қўш фуқаролиги борлиги бўйича маълумот олганини тасдиқлашди. Халқ вакили Алматида контрабандада айбланиб қўлга олинган.

ТИМ қошидаги маълумот марказининг директори Муратбек Азимбакиев «Клооп»нинг мухбирига Қозоғистоннинг ТИМдан нота олгани бўйича маълумотни тасдиқлади — Қозоғистон маҳкамаси билдиришича, Асилбек уулунинг Қозоғистон фуқаролиги ҳам бор.

«Биз қозоғистонлик ҳамкасблардан нота олдик. Қозоғистон ТИМи Асилбек уулунинг Қозоғистон фуқаролиги борлигини расман тасдиқлади», — деди Азимбакиев.

Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) раис ўринбосари Абдижапар Бекматов «Клооп»га агарда қўш фуқаролик бўйича маълумотни расман тасдиқлашса, МСК Асилбек уулуни депутатлик мандатидан ажратиши мумкинлигини айтди.

«Агарда МСКга депутатнинг қўш фуқаролиги борлиги бўйича расмий ҳужжатлар тушса, унда маҳкамага депутатнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатишга асос бўлади», — деди Бекматов.

Жогорку Кенешнинг «Кыргызстан» фракцияси депутати Дамирбек Асилбек уулуни 16-февралга ўтар кечаси қўлга олишган — Қозоғистон бош прокуратураси депутатни контрабандада айбламоқда.

Қирғизистонлик депутат ва яна икки кишини махсус операция вақтида Қозоғистоннинг куч тузумлари қамоққа олган — бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратурасидан расмий вакил Оксана Лоскутова маълум қилган.

Лоскутованинг айтишича, айбдорлар Қирғизистон орқали «махфий тизимларнинг» ёрдами билан Хитойдан келтирилган  контрабанда товарларни Қозоғистонга киритишган.

Қирғизистон парламентининг спикери Дастан Жумабеков 21-февралда Қозоғистон ҳукуматидан Жогорку Кенешнинг депутатлари ҳамкасбларини қўлга олиниши бўйича ишига аралашмайди деган олдинги билдирувига қарамасдан, Қозоғистон ҳукуматидан депутат билан учрашув уюштириб беришни илтимос қилган.