Олий суд журналист Карабековга Жээнбековга 5 млн сом тўлаб бериш мажбуриятини юклади

597

Олий суд журналист Кабай Карабков иши бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди. У «ор-номус, қадр-қиммати ва иш фаолиятига зиён» келтиргани учун президент Сооронбай Жээнбековго 5 млн сом жарима тўлаб бериши керак.

Олий суднинг матбуот хизмати бу тўғрисидаги маълумотни «Клооп» хабарчисига тасдиқлади.

Олий суд «24.kg» нашри эълон қилган собиқ депутат Кабай Карабековнинг мақоласи «президент Жээнбековнинг ор-номуси ва қадр қимматига доғ туширган» деб топди.

Бишкек шаҳар суди 2017-йилнинг декабрида Карабеков билан «24.kg» нашрига Жээнбековга 5 млн сомдан маънавий зарар учун жарима тўлаб бериш мажбуриятини юклаган.

Бироқ 2018-йилнинг февраль ойида даъво аризасини қайта чақиртириб, «24.kg»нашридан 5 млн сом жарима тўлатишдан бош тортган.

Жээнбековнинг шикояти

Жээнбеков нашр билан собиқ депутат Карабековга қарши шикоятини аризасини 2017-йилнинг 21-сентябрида президентликка номзодлигини кўрсатган вақтда берган.

Мақола нашрнинг сайтига 11-сентябрда чиққан — материалда Карабеков «...Жээнбековнинг қариндошларининг радикал араб ташкилотлари билан бўлган эҳтимолий алоқасини, жумладан Россияда террористтик ташкилот деб топилган Арабистоннинг "Социал реформалар жамияти"» ҳақида ёзган.

Сиёсатчи Карабековнинг «...Жээнбековнинг қариндошларининг радикал араб ташкилотлари билан бўлган эҳтимолий алоқаси» ҳақидаги сўзларини ҳақиқат эмас, ор-номис ва қадр-қимматига ва иш фаолиятига зарар келтирган деб топишни талаб қилган.

Жээнбеков ҳар бир жавобгардан маънавий зарар учун 5 млн сомдан жарима тўлаб беришни талаб қилган. Ўша вақтда сиёсатчининг сайлов олди штабига раҳбарлик қилаётган Фарид Ниязов даъво аризанинг миқдорини «отирилган эмас» деб атаган.