Депутат Давлат рўйхатга олиш хизматидан «Самара» бўйича текширув хулосаларини талаб қилди

666
Парламент депутати Исхак Масалиев

Парламент депутати Исхак Масалиев Давлат рўйхатга олиш хизматидан (ДРХ) «Самара» тизими бўйича ички текширув хулосаларини талаб қилди. «Клооп»нинг журналистлари ДРХнинг ҳукумат серверида сайлов жараёни вақтида бир ой бўйи нодавлат samara.kg сайти жойлашганини исботлашган.

Парламент 20-февралдаги мажлисида «Онугуу-Прогресс»  фракцияси депутати Исхак Масалиев министрларнинг биридан нодавлат «Самара» сайти бўйича текширувнинг хулосаларини сўради.

Исми ноаниқ министр ўзида бундай маълумот йўқ деб жавоб берди — Масалиев худди шу саволни ДРХнинг раис ўринбосари Айнура Туйбаевага берди.

«Бу маълумот бўйича бизда ички текширув юргизилган, барча материаллар Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига ўтказилган», — деб жавоб берди Туйбаева.

Масалиев текширувнинг хулосаларини шахсан ўзига кўрсатишни талаб қилди.

«Самара» бўйича текширув

«Клооп»нинг нашриёти 26-октябрда Қирғизистон ҳукуматининг серверида бир ой бўйи нодавлат samara.kg сайти жойлашганини исботловчи тадқиқотни эълон қилган.

Сайтда қирғизистонликларнинг паспорт рақамлари, исми ва шарифи, ИНН маълумотлари бўлган. Шунга кўра, бу сайтнинг президент сайловида ғолиб бўлган талабгор Сооронбай Жээнбеков билан эҳтимолий алоқаси бўлганлиги мумкин.

Ҳукумат серверидаги ташқи сайтга кирув имконияти ўтган сайловдаги тарғибот кампаниясининг ўтказилишини жиддий енгиллатиши мумкин бўлган ва шунингдек, Қирғизитон фуқароларининг шахсий маълумотларини хавф остига қўйган.

ДРХ журналистларнинг текширувини «янги сайлов технологиясини дискредитациялаш ҳаракати» деб атади, унинг ортида «эски даврларни қўмсаган бир сиёсий кучлар турибди» деб билдирган.

Текширувга Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети ҳам қизиқиб, «Самара» тўғрисида материал муаллифларидан бири Ринат Тухватшинни чақириб, кўрсатма олишган.

ДРХда текширувнинг муаллифларини судга беришни ваъда қилишган, бироқ судга ариза тушмаган.