«Кыргыз Туусу» шифокорларни шикоятларини эълон қилгани учун министр Батиралиевдан кечирим сўрайди

637

«Кыргыз Туусу» газетасининг бош муҳаррири Эрнис Балбаков тиббиёт ходимлари томонидан Соғликни сақлаш министри Талантбек Батирлиевнинг «қонун бузарликлари» ҳақида қилган  шикоят мақоласига раддия беришни  ваъда қилди.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг (ССМ) матбуот котиби Елена Баялинова фейсбукда «Кыргыз Туусу» газетасининг директори ва бош муҳаррир Эрнис Балбаков шифокорларнинг Батиралиев устидан шикоят қилиб ёзган мақоласи учун кечирим сўраганини ёзган.

Унинг айтишича, раддияни 23-февралда газетанинг навбатдаги сонида эълон қилишади.

«Эрнис Балбаковнинг ўзи ҳам нашр қандай қилиб буюртмачиларнинг ёлғон ва сохта ҳаракатларига қурол бўлиб қолагини англамай турибди», — деб ёзган Баялинова.

Унинг билдиришича, Батиралиев агарда улар мурожаатнинг ёлғон эканини тан олишса муҳарририят ва тиббиёт  ходимларга қарши даъво аризасидан бош тортиши мумкин. «Кыргыз Туусу» газетасининг бош муҳарриридан ушбу мақола эълон қилиниши олидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўша вақтда Батиралиевга қарши айблов мурожаатини ёзган шифокорларнинг ярми министр устидан судга беришди— улар ўзларининг эгаллаган хизмат вазифаларига қайтаришни талаб қилишмоқда. Биринчи май район судининг йиғини 7-мартга тайинланди.

«Кыргыз Туусу» газетасига 1-декабрда тиббий ходимларнинг мурожаати чиққан, унда улар ССМнинг раҳбари Батиралиевни «қонун бузарликлар» ва маҳкама бошқарувидаги «тажрибасиз қарорлар олишда» айблашган.

Мурожаатнинг муаллифлари ССМдаги иш «соғликни сақлаш тизимида мажбурий аҳволни» яратган деб ёзишган.

«[…] Қирғиз Республикасининг соғликни сақлаш тизимидаги шунга қадар йилларда  бундай вазият ҳеч қачон бўлган эмас, тиббиёт мутахассислари бундай камситишлар ва тазйиқларга учрашмаган, бирорта ҳам министр томонидан бунчалик товламачилик ва сохтачилик бўлмаган», — дейилган мурожаатда.

Шундан сўнг 10-январда Батиралиев «Кыргыз Туусу» газетасига қарши даъво аризасини бериб, журналистлардан маънавий зарар сифатида 500 минг сом талаб қилган. Унинг билдиришича, мақолада келтирилган фактлар «ҳақиқатга тўғри келмайди ва тасдиқланмаган».

Бундан ташқари, Батиралиевнинг мурожаатга қўл қўйган тиббиёт ходимларидан ҳам шикояти бор — у  уларнинг айримларидан 100 минг сомдан жарима тўлаб беришни талаб қилмоқда.