Қирнетда «русча гапирганларга қирғизча жавоб бериш» чақириқлари тарқатилмоқда. МХДК бу акцияни текширмоқда. Яна нималар маълум?

196

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ўлкада қирғиз тилидагина гапириш кераклиги ҳақида, шунингдек рус тилида сўзлашадиганларга қирғизча жавоб беришга чақирувчи постлар муҳокама қилина бошлади. Энг оммалашган постни 3600дан ортиқ қўлланувчи бўлишган. Акцияни қўллаётган тармоқ қўлланувчилари билан биргаликда танқид қилганлар ҳам бор. Шунингдек махсус хизматлар уни «ўрганчи» бўлмоқда. Яна нима бўляпти?

Ўзи нима бўлди?

Мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда қирғизистонликларни биргина қирғиз тилида сўзлашиб, шунингдек рус тилидагиларга қирғизча жавоб беришга ундовчи чақирув ёйилмоқда.

«Қирғизистоннинг барча шаҳарларида, дўконларида бўлсин, автобус, маршруткада, кўчада русча гаплашадиганларга қирғизча жавоб бериш бошланди. Қайси миллат бўлмасин қирғизча жавоб қайтаришимиз керак. Сотувчи қирғизча гапирмаса у ердан савдо қилишдан бош тортамиз», — дейилади унда.

Бу пост айниқса фэйсбукда қўшиқчи ва Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Женишбек Жумакадирнинг саҳифасида оммалашиб кетган. У бу постни 18-февралда эълон қилиб, уни 3600дан ортиқ тармоқ фойдаланувчиси бўлишган. Бизнинг материал эълон қилиниши арафасида санъаткор постни ўчириб ташлагани маълум бўлди.

Жумакадир — бу акциянинг муаллифими?

Женишбек Жумакадир

Йўқ, лекин айрим қирғиз ОАВлари уни муаллиф қатори кўрсатишган.

Женишбек Жумакадиргача бу постни Улуттук Кызыкчылык  деб номланган фойдаланувчининг «What’s Appидан келди» деб ўз саҳифасига жойлаштирган.

Шунингдек  қўшиқчининг ўзи «Азаттык» радиосига берган интервьюсида, у постнинг муаллифи эмаслигини ва бу хабарни WhatsApp мессенжери орқали олганини айтган — кимдан келгани аниқмас. Лекин санъаткор постнинг ғоясини қўллашини қўшимча қилди.

«Мен бошқа тилда гаплашманглар демаяпманку” деган у.

Мазкур пост қонун бузарлик бўлиб ҳисобланадими?

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев мазкур пост русий забон фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузишга чақиради ҳамда қирғизистонликлар  Жумакадирнинг устидан судга шикоят бера олишади деб  ҳисоблайди.

Жиноят-Жазо кодексининг «Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш» 134-бандига кўра, санъаткорга 5 минг сом жарима солиниши ёки икки йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.

Юрист ҳуқуқ тартибот органлари қўшиқчига нисбатан низо қўзғатиш айби қўйилиш эҳтимоли борлигини ҳам яширмайди.

«Расмий тил Конституцияда қабул қилинган, давлат ҳимоясида, расмий тилни маиший ҳаётда қўлланиш конституциявий ҳуқуқ бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳуқуқни чеклаш тенг ҳуқуқлилик принципини бузади», — дейди Эралиев.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Жумакадирнинг постини «текширмоқда» — бу ҳақида «Клооп»га матбуот котиби Рахат Сулайманов билдирди. У  бу пост махсус хизматни айнан нимаси билан жалб қилгани билан аниқ айтгани йўқ.