Журналист Алкановага «банкнинг махфий маълумотини тарқатиш» айби қўйилди

30
Мустақил журналист Элнура Алканова текширув вақтида. Сурат: Kloop.kg

Журналист  Элнура Алкановани «Тижорий ва банкнинг махфий маълумотларидан ташкил топган ҳужжатни ноқонуний олишда» айблашди. Алкановага қарши жиноий иш Бишкекнинг чекка ҳудудидаги хон саройлари шаҳарчасининг сотилиши бўйича текширувидан сўнг қўзғалди.

Алканова «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдиришича, ҳозирда унга Бишкекдан чиқиш тақиқланган — бундай қарорни терговчилар қабул қилишган. Унинг айтишича, тергов охирлаган ва материаллар бош прокуратурага ўтказилган.

«Бу айбловлар — бутунлай сохталаштирилган. Мен янги ишнинг материаллари билан танишиб чиқдим, у 500 вароқдан иборат икки том. Мен айбловга рози эмасман», — деб билдирди Алканова.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат комитети (ИЖҚКБДК) 18-декабрда журналистга қарши банк сирини тарқатиш факти бўйича жиноий иш қўзғаган.

Алканова «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилиши бўйича материалида «Алоқадаги ҳамда ҳамкорликдаги шахсларнинг рўйхати» кўрсатилган «БТА банк»нинг ҳужжатларидан фойдаланган.

Алканованинг текшируви

Журналист ўз текширувида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги  уйларнинг сотилишини ва бу ишда премьер-министр Сапар Исаковнинг доирасидагиларнинг эҳтимолий алоқаларини текширган.

Алканова «БТА Банк»нинг бошқарма раҳбари Темир Рискуловни элита шаҳарчасининг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб  атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри билан Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.

Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов билан Исаков бирга ўқишган эмас. Давлатмулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита шаҳарчасини сотувда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.

Бироқ бош прокуратура вазиятни тушуниш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат амалидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.

«Идеал хаус»

«Идеал хаус» коттеж комплекси Бишкекдаги «Ала-Арча» қароргоҳи яқинида жойлашган. Уни 2008-йили қура бошлашган. Аввалига мажмуа собиқ президент Курманбек Бакиев ва унинг доирасидагилар учун қурилган.

2010-йилдаги инқилобдан сўнг коттеж шаҳарчани миллийлаштириб, ундан сўнг сотувга чиқаришган.

ДМБФ 48 уйдан иборат коттеж шаҳарчани сентябрнинг охирида 142 млн сомга сотган. Ўша вақтда ДМБФнинг раҳбари бўлган Болсунбек Казаков шаҳарнинг бошланғич баҳоси 242 млн сомни ташкил қилганини билдирган, бироқ шаҳарчани тўққиз марта сотувга қўйишгандан сўнг унинг баҳоси тушиб кетган.

«Комплекснинг баҳоси айрим шаъхсларнинг манфаати учун сохта йўл билан туширилмаган. Объектлар қонунчилик ва бошқа шартларни ёдга олган ҳолда юқори баҳони таклиф қилганга сотилди», — деб билдирган Казаков.