Онкология марказида аёлларнинг жинсий тизимини даволовчи аппарат бузилиб қолди

150

Миллий онкология маркази аёлларнинг жинсий системасидаги шишикларни даволаш учун махсус аппарат бузилиб қолганини билдирди. Мутахассисларга керакли ускуналарни олиб келиб, уни тузатиш учун бир ой керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг (ССМ) матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, аппарат яроқсиз бўлиб, эҳтиёт қисм сабабли бузилиб қолган.

ССМ брахитерапия аппаратини 2016-йили аёлларнинг жинсий системасидаги шишикларни даволаш учун 32 млн сомга сотиб олган.

«Бузилган қисм янгисига алмаштирилади, у Россиядан олиб келинади. Бунга бир ой кетади. Бахтга қарши, шу турдаги касали бор беъморларни даволовчи махсус аппарат», — деди Айгерчинова.

Унинг айтишича, ССМ аппарат бузилиб қолгани учун кечирим сўраб, вазиятни «тўғри тушунишни» илтимос қилган.

Аппаратни ҳозирда Бишкекка келган Мосванинг  инженерлари тузатишади.