Парламент амалдори икки ойга тергов изоляторига  қамалди

613

Бишкекнинг Биринчи май район суди Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, ҳимоя ва хавфсизлик бўйича бўлимининг раҳбари Арсен Закировни икки ойга тергов изоляторига қамади. Амалдорга бюджетдан 2 млн сомни ўзлаштириб олиш бўйича айб қўйилмоқда.

Олий суднинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг хабарчисига билдирилишича, Закиров 8-апрелгача тергов изоляторида қамоққа олинган.

«Биринчи май район  суди Закировга нисбатан 10-февралда эҳтиёт чорасини чиқарган. Тергов давомида, Закиров МХДКнинг тергов изоляторида сақланади», — деб билдирди матбуот хизмати.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комиттетининг ходимлари Закировни 9-февралда 2 млн сомни ўзлаштириб олиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш айблари бўйича қўлга олган.

«Азаттык»  радиосининг маълумоти бўйича, Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун 30 минг долларни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеясига ўтказиш бўйича ҳужжатларни сохталаштирган.

Закировга қарши «Ўзлаштириб олиш» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш » моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.