Россия: Москва четида йўловчи ташувчи самолёт ҳалокатга учради, омон қолганлар йўқ

120
A view shows a scene where a short-haul regional Antonov AN-148 crashed after taking off from Moscow's Domodedovo airport, outside Moscow, Russia February 11, 2018. REUTERS/Stringer

Москванинг четки қисмида Ан-148 русумидаги «Саратов авиалинияси»нинг самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт почта вертолётига урилиб кетган бўлиши мумкин. Чамолётдаги 70дан ортиқ киши вафот этди.

Москванинг четки қисмига Ан-148 самолёти қулади. «Медуза» нашрининг маълумоти бўйича, самолётнинг бортида 71 киши бўлган. Тезкор хизматларнинг маълумоти бўйича, йўловчилар ичида омон қолганлар йўқ.

Самолёт ҳалокатида 65 йўловчи ҳамда экипажнинг 6 аъзоси вафот этган. Рейсда кимларнинг учаётгани ҳамда уларнинг орасида қирғизистонликларнинг бор ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

«Интерфакс»  нашрининг маълумот манбаси тасдиқлашича, самолёт авариясида тирик қолиш эҳтимоли бўлмаган.

Mash телеграм канали самолёт ҳавода қулаб, унинг қолдиқлари катта майдонга сочилиб кетганини тасдиқлади.

 

Парвозларни кузатувчи Flightradar24 сервисининг маълумоти бўйича, самолёт ҳавода 2 дақиқадан ортиқ бўлмаган. «Интрерфакс» билдиришича, самолёт «Россия почтаси» ишхонасининг вертолёти билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин.

Самолёт Степановск қишлоғига қулаган. Қутқарувчилар ҳалокат бўлган ерга етиб боришди.

«Қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи самолёт қулаган ерга боришган. Синиқларнинг сочилган майдони таҳминан 1 километрни ташкил қилади», — деб билдиради ФҲМ.

«Саратов авиалиния»си Ан-148 самолёти Москвадан Орск шаҳрига қараб йўл олган бўлган.

Россиянинг тергов комитети авиаҳалокат бўйича жиноят иши қўзғади.

Россиянинг президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.