Бишкек ҳукумати 2018-йили 2500 дарахтни кесади

635
Бишкекда дарахтларнинг кесилиши

Бишкек мэри Албек Ибраимов билдирганидек, бу йили шаҳар ҳукумати 2,5 минг дарахтни кесишни режалаштирмоқда. Айни вақтда мэрия шаҳарда 8 мингдан ортиқ кўчат экмоқчи.

Шаҳар раҳбари 2017-йили Бишкекда деярли 3 мингга яқин дарахт кесилганини аниқлади. «2018-йилга 2,5 минг дарахтни кесиш режалаштирилмоқда», — деб билдирди «24.kg» Ибраимовнинг айтганларини.

Ибраимов ҳукумат Бишкекда 8,2 минг янги боғларни  барпо қилишни режалаштираётганини қўшимча қилди — Ибраимовнинг айтишича, 2017-йили шаҳарда 10 минг дона кўчат экилган.

«Мен дарахтларнинг ёйиқ баргли турлари, катта дарахтлар ҳақида айтяпман», — деди мэр.

Бишкекликлар боғларнинг кесилиши учун мэрия ва Ибраимовни бир неча бор танқид қилишган.

Мэрия 2017-йилнинг май ойида йўлни кенгайтириш мақсадида Токтоналиев кўчасидаги мингдан ортиқ дарахти кесишни режалаштирган. Бироқ аҳоли норозилик билдиргандан сўнг кесиладиган дарахтларнинг сони қисқартирилган.

Фаоллар 2017-йилнинг сентябрида дарахт йўқ ерларда  иморатлар билан йўлларнинг ҳароратини солиштириб, тепловизор ва эксперимент ўтказишган. Қуёш нури тушмайдиган ерларда ҳарорат 20 градусни кўрсатса, иморатлар ва йўлларда ҳаво ҳарорати +26 даража иссиқни қўрсатган.

Экологлар ва Бишкекликлар дарахтларнинг  илдизларини асфальтлаб, брусчатка билан бостириб ташлашганидан шикоят қилишган. Чунки, бу дарахтлар қуриб, қулаб кетиш хавфи бор эканини, йўқ деганда асфальтланган ерни намлик излаган илдиз бузиб ташлайди деб ҳисоблашади.