«Лексус», квартиралар ва бизнес — уялган депутат нималарга эгалик қилади

224
Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik

Парламент депутати Камчибек Жолдошбаев бир ҳафта аввал ишга машрут таксидан тушиб, «Жогорку кенеш»гача  яёв босиб келган бошқа депутатлар учун уялишини билдирган. Жолдошбаев бу масалани йиғилишда журналистларнинг иштирокисиз муҳокама қилишни таклиф қилган.

«Тўғрисини айтганда, мен баъзи бир депутат қизларимиз  ва йигитларимиз маршруткадан тушиб, яёв юриб келишганидан уяламан[…]», — деб айтган у парламентда.

Депутатнинг билдируви ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида норозилик яратиб, КСДПнинг депутати Аида Касималиева ҳамкасбининг айтган сўзларини танқид қилиб чиққан.

«Биз маршрут такси билан юрганимиз учун уялмаймиз. Аксинча, фахрланамиз. Камчибек Жолдошбаевнинг бугун Жогорку Кенешда айтган сўзларини танқид қиламан. У уялмай қўя қолсин. Жамоат транспорти билан юриб, камайиб қолмаймиз, бу ишимизга салбий таъсир қилмайди», — деган у «Super.kg» порталига берган интервьюсида.

Камчибек Жолдошбаев ким ва у қандай активларга эгалик қилади? Очиқ маълумотлар асосида айтиб берамиз.

Халқ вакили

Жогорку Кенешнинг сайтидаги биографиясида Жолдошбаевнинг 1956-йилнинг 6-июнида Нориннинг Ат-Баши районидаги Кизил-Туу қишлоғида дунёга келгани айтилган. Заводда, жисмоний тарбия институтида муаллим бўлиб ишлаган, спорт клубини бошқарган, шунингдек 2005-йили Жогорку Кенешнинг учинчи чақириғининг депутати бўлиб келган.

Жолдошбаев 2015-йилдан бошлаб такроран «Онугуу-Прогресс» партиясидан Жогорку Кенешнинг депутати бўлиб сайланиб, Ҳуқуқ тартиби, жиноятчилар билан курашиш ва коррупцияга қарши ҳаракатланиш бўйича комитетнинг аъзоси бўлиб келган.

Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik

Жолдошбаев баҳсли ташаббуслари ва ҳаракатлари билан таниқли: 2011-йили унга бир неча киши иштирок этган жанжал учун «безорилик» банди бўйича жиноий иш қўзғалган; 2014-йили мустақил журналист Семетей Талас уулу депутат унга ҳужум қилганини билдирган;  2016-йили Жолдошбаев ўз фракциясининг йиғилишида кўп хотинликни қонунлаштиришни таклиф қилган.

«Лексус» турганда яёв юриш нима керак

Давлат кадр хизматининг сайтида 2016-йилда эълон қилинган солиқ декларациясида Жолдошбаевнинг асосий ишидан ташқари даромади деярли785 минг (ойига 65 минг сомга яқин) сомни ташкил қилиши кўрсатилган.

Жолдошбаев беш ишхонанинг эгаси ва асосчиси бўлиб ҳисобланади: эҳтимол, депутатлик мандатини олгандан сўнг у уч Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) билан икки Очиқ акционерлик жамиятини (ОАЖ) ишончли бошқарувга ўтказиб  берган. Қирғизистоннинг Фуқаролик кодексига кўра, мулкни ишончли бошқарувга ўтказиб бериш хусусийлик ҳуқуқини унга ўтказиб беришни билдирмайди.

Ўзининг даромади ва активларидан ташқари, депутат «яқин қариндошининг ҳам» активларини кўрсатган. Кимда бўлишидан қатъий назар у тўрт машиналар турган кичик  автопаркка эгалик қилади: «Тойота Лексус» LS 430 ва RX300, «БМВ» X5 ва «Субару Форестер». «Субару»ни ҳисобга олмаганда бу автомобилларнинг барчаси — қимматбаҳо йўлтанламаслар.

Бу машиналарнинг Қирғизистон бозоридаги тахминий баҳолари:

  • Тўртинчи авлод «Лексус» LS — биринчи чиққан русумлари учун баҳолар 11 минг доллардан бошлаб, кейинги чиққанлари учун 30 минг долларгача туради;
  • Учинчи авлод «Лексус» RX — 20 минг АҚШ доллардан 50 минг долларгача туради;
  • «БМВ» X5 — 2016-йилги кроссовер 7 минг доллардан 65 минг долларгача туради;
  • «Субару Форестер» — 4 минг доллардан 15 минг долларгача туради.

Энг оддий ҳисоб бўйича, бу машиналарнинг умумий баҳоси 42 минг долларни ташкил қилади. Айни вақтда бу машиналарнинг эгаларининг декларацияга кирган даромади 2016-йил учун асосий иш ўринлари бўйича 171 минг сомни ташкил қилган — бу 2500 минг АҚШ долларидан бир оз камроқ.

Қизлари оилавий бизнесни бошқаради

«Онугууү-Прогресс» фракциясидан Наргиз Жолдошбаева Камчибековна Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларидан бири. Фамилияси, отасининг исми ва фракциянинг тўғри келиши у Камчибек Жолдошбаевнинг қизи бўлиб ҳисобланади деб ўйлашга асос бўлади.

Камчибек Жолдошбаев — «Беш-Сари» МЧЖнинг асосчиси  — бу Ўш бозорининг ҳудудидаги икки катта савдо уйи. Компаниянинг етакчиси — Наргиз Жолдошбаева.

Гулиза Жолдошбаева — депутатнинг иккинчи қизи бўлиши мумкин — у «Profit Credit Company» кичик кредит берувчи компаниясининг етакчиси. Гулиза Камчибековнадан ташқари, унинг тузувчилари бўлиб Камчибек ва Наргиз Жолдошбаевалар ҳисобланади. «Profit Credit Company» ўша «Беш Сари» савдо уйида жойлашган манзилда рўйхатга олинган.

«Беш-Сари» МЧЖдан ташқари, Жолдошбаев — Норин вилоятида рўйхатга олинган «Беш-Сари К» компаниясининг ҳам асосчиси. Ҳужжатларга кўра, бу компания тош кўмир чиқариш билан шуғулланади, унга эса Наргиз Жолдошбаева раҳбарлик қилади.

Бир уй яхши, шунингдек учтаси унданам яхши

Жолдошбаевнинг солиқ декларациясида кўчмас мулк қатори майдони 39,81 кв метрни ташкил қилган бир уйи кўрсатилган.

Гулиза Жолдошбаева номига рўйхатга олинган Бишкекдаги кўп қаватли уй.

Солиқ хизматининг базасидаги маълумотга кўра, Камчибек, Гулиза ва Наргиз Жолдошбаевлар бошқа бошқа уч манзилда рўйхатга олинган.

Депутат ўзи — 12-кичик районда, унинг қизлари — Исанов ва Байтик-Баатир кўчаларида рўйхатга олинган.

Гулиза Жолдошбаева номидаги рўйхатга олинган уйларнинг баҳоси кўчмас мулк бозорида 70 минг доллардан 280 минг долларнинг атрофида туради. Демак, депутатнинг оиласи йўқ деганда уч хонадонга эгалик қилади.